Асосий мавзулар
26 september 2016

«Қишлоқ ҳаёти»да пахтага ўрин йўқ

Бугун қишлоқда энг муҳим иш пахта йиғим-терими бўлиб турибди. Ҳокимият вакиллари пахта бу сиёсат эканини айтиб, ўқитувчи ва шифокорларни, талабаларни, ҳатто ҳомиладор ва ёш болали аёлларни ҳам далага қувган.

Энг эътиборлиси, ўз номи билан қишлоқлардаги, қишлоқ хўжалигидаги энг долзарб мавзуларни ёритадиган «Қишлоқ ҳаёти» газетасида (24.09) пахта тўғрисида бир оғиз гапни учратмайсиз.

Аммо унда сайловга оид бир аҳамиятли маълумот бор. ЎзАдан кўчириб босилган ушбу мақолада айтилишича, президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 56,6 фоизи «аввалги сайловларда тажриба тўплаган, жамиятимизнинг обрўли вакилларидир».

Демократик дунё Ўзбекистонда аввал ўтказилган сайловнинг бирортаси ҳам ҳалол, ошкора курашлар остида ўтмаганини билдириб келади.

Демак, бўлажак президент сайлови ҳам яна ўша ноҳалол, нодемократик сайловларни ташкил этган лаббайчилар назоратида ўтадими?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 november 2025
Ҳиндистонлик талаба Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган — ва бор-йўғи 10 кун ўтиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда ...
19 january 2024
РТ: Азизлар мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман. МС: Ина амдолли яна гўришип дурипмиз сизла билан. Ничикизла хўжик брри мўччи ...
22 january 2023
Жорий йил бошида собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг  бир нечта юқори мулозими Ўзбекистон Жиноят кодексининг  167-моддаси 3-қисми, «а» ...
25 november 2024
Кечадан буён расмий ва норасмий ОАВлар томонидан «Абдусалом Азизов ишдан ҳайдалмади, балки ҳурмат ва эҳтиром билан Хавфсизлик Кенгашига ўтказилди» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...