ART-DURBIN
28 october 2016

Саҳналаштирилмаган ҳаёт репортажи

1400660381c94
Юрия Абрамочкиннинг шахсий сайтидан: http://abramochkin.telemark-it.ru

Шу йилнинг 11 декабрида репортаж фотографи сифатида дунёга танилган фотожурналист Юрий Абрамочкин 80 ёшга тўлади.

Унинг ахборотларга бўлган расмий позицияси ҳамиша “Ҳеч нарса юз бермаяпти” деган иборада акс этди, бироқ айни шароитда ҳам Юрий Абрамочкин ҳақиқий фотомухбир бўлиб қола билди.

У кўплаб сиёсий арбоблар, таниқли артистлар, адиблар ва бошқа машҳур шахслар суратини олган. Улар орасида саккиз нафар СССР рахбари, тўрт нафар америка президенти, Ёсир Арофат, Елизаветта Иккинчи, Фидел Кастро, Маргарет Тетчер ва бошқалар бор.

Бироқ Юрий Абрамочкин, ўз ижодида оддий одамлар акс этган суратларини муҳимроқ дея ҳисоблайди ва у биринчилардан бўлиб совет фотография репортажи соҳасига саҳналаштирилмаган турмуш манзараларни олиб кирган шахслардан биридир.

Бу тасвирларнинг кўпи бугунги кунда совет фотографияси классикасига айланди. Бу эса тўла маънода Юрий Абрамочкиннинг репортаж суратларини олишга бўлган ижодий ёндошуви самараси эди.

“Шахсни кашф қилиш учун, мулоқот зарур. Мен турли усуллардан фойдаланаман. Масалан, агар одам ўзини жуда ақлли санаса, мен гўл бир одамга айланаман. Унда менга билим бериш иштиёқини пайдо қилиш учун, энг аҳмоқона саволлар бераман. Кейин эса у “ақлим кириб қолгани”ни кўриб ҳурсанд бўлади.

Бу инсоний комедия деб аталади. Одам билан сўзлашишни қандай бошласанг, у ҳам сен билан шундай гаплашади. Шахснинг ўзини ҳимоя қилишига олиб келадиган ҳаракат қилмаслик керак. Камера ушлаган одамдан ҳадиксирашлари мумкин ва ҳамиша одобга риоя этиш жоиз. Инсонни тасвирга оларкан, у ҳақда ва унинг шуғулланадиган иши ҳақида кўпроқ билиб оламан, шу йўл билан унга йўл топаман” дея ёзади Юрий Абрамочкин ўз ижодий йўли ҳақида.

1400660088102
“Тилла Шайх” масжидида намоз. Тошкент 1966 йил
aaiq9l8
СССР Молия вазири В. Павлов ва ЎзССР Биринчи котиби И. Каримов 1991 йил

 

14006589179bd
“Тилла Шайх” масжидида намоз. Тошкент 1966 йил

 

413129 21.07.1968 Сквер революции, аллея чинаров, в глубине – памятник Карлу Марксу в городе Ташкенте. Юрий Абрамочкин/РИА Новости
Карл Маркс ҳайкали, Тошкент, Октябр Инқилоби ҳиёбони, 1968 йил. Юрий Абрамочкин

Фотосуратлар Юрий Абрамочкиннинг хос вебсаҳифасидан олинди: http://abramochkin.telemark-it.ru

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 january 2017
Ўзбекистон Президентининг 2017−2021 йил стратегиясига оид фармонига кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш ва хорижга чиқиш учун ...
16 december 2017
Алишер Усмонов ўзбекларга совға сифатида юборгани маҳаллий нашрлар тарафидан айтилган Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга орқасини кўрсатгани тармоқларда қизғин ...
20 september 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
16 april 2018
Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарёда ўтказган йиғилишида атрофидаги лаганбардорлик, кўзбўямачиликлар жонига текканини билдириб, «юрагида жуда катта армон-азоб бор»лигини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...