Асосий мавзулар
24 november 2016

Илмий даража олиш бизнеси

«Ҳуррият» газетасида (23.11) газетасида «Мунозара учун мавзу» рукни остида «Фан бизнесми ёки илм?» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақола Ўзбекистон президентининг 2012 йилда қабул қилинган «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонидан ижобий иқтибос билан бошланган бўлса-да, моҳиятан ушбу фармон туфайли ёш олимларга илмий даража бериш тизими бугун аянчли аҳволга келиб қолгани ҳақидадир.

Муаллифнинг ёзишича, ҳозир фан доктори илмий даражасини олиш учун махсус рўйхатдаги маҳаллий нашрларда диссертация мавзусига оид камида 15 та илмий иш, хорижнинг ихтисослашган нуфузли илмий журналларида 2 кам бўлмаган миқдорда мақолалар чиқариш шарти белгилаб қўйилган.

Муаллиф бу хорижий нашрларда мақола чиқаришнинг расмий нархи 500 доллардан 3000 долларгача экани, «маҳаллий нашрларда ҳам расмий ва норасмий тўловлар мавжудлиги»ни айтиб, оддий оиладан чиққан ҳар томонлама иқтидорли ва интеллектуал салоҳиятли ёш мутахассислар бу харажатларни кўтара олмай, фанни ташлаб кетаётганига ишора қилади.

Ҳақиқатан ҳам ҳозир Ўзбекистонда илмий ишини ёзиб тугатганига бир неча йиллар бўлган, аммо шарт қилиб қўйилган нашрларда мақолаларини эълон қилдиришга маблағ топа олмаётган ёш олимлар жуда кўп. Уларнинг бир қисми Ўзбекистонни тарк этиб, омадини бошқа мамлакатдан ёки соҳадан излаётгани ҳам бор гап.

Мақолада бу шартлар ҳақиқий ёш олимларга эмас, балки таниш-билиши ёки молиявий имкониятлари мавжуд, аммо фанга қизиқиши бўлмаган, «қачонлардир ва қаердадир асқатиб қолишини ўйлаб» илмий даража олишни кўзлаётганларга қўл келаётганига эътибор қаратилади.

«Юқорида қайд этилган ҳолатлар фаннинг бизнес объектига айланиб қолаётганидан далолат эмасмикин», дея савол ташлайди муаллиф ва хулоса қилади: «Мақола мавзуси – фанни бизнес объектидан чиқариш ёки уни халқ ва миллат манфаати учун хизмат қилдириш умумий ишимиз эканини эслатиб қўйиш эди».

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2021
Рассом Элнур Эгамов суратга олган анимацион фильмда порахўрлик асорати ҳажв қилинади. Фильм ижодкорлари уни Сардоба cув омбори ҳалокатига 230 ...
26 august 2022
Гитлер тарафида турганлар нега осилди?Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас. МС: Туз оға бугунги кун ҳам эртанг учун тарих. ...
10 october 2018
Ўзбекистон маданият жамғармаси ва Франциядаги Лувр музейи ўртасида 9 октябрь куни ўзаро меморандум имзоланди. Маданият вазирлиги сайтида билдирилишича,  ушбу ...
10 january 2024
10 миллион долларлик кейс! Куппа кундузи тошкентлик бой отанинг қизи ва невараси ўғирлаб кетилиб, уларнинг калласи 10 миллион долларга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...