Асосий мавзулар
7 february 2017

Пенсия жамғармаси ёлғони фош бўлди

«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ноқулайликлар туғдираётганидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатларига мутасаддиларининг жавобларини эълон қилиб келади.

Аксарият ҳолларда бу шикоятлар турли баҳоналар билан ҳал этилмасдан ёки тўлиқ ҳал этилмасдан қолиб кетаётганига гувоҳ бўлардик.

Газетанинг навбатдаги сонида ҳам (2.02) Сурхондарёнинг Ангор туманилик пенсионернинг бу борадаги шикоятига жавоб эълон қилинди.

«Пластик карточканинг афзалликлари тушунтирилди» сарлавҳали мақолада гарчи шикоятчи пенсия пули ўзининг розилигисиз банк картасига ўтказилаётганини айтса-да, Пенсия жамғармасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи бунинг тескарисини билдирган.

Яъни пенсия шикоятчининг ўз аризасига кўра ва банк билан имзоланган шартномага асосан пластикка ўтказиб берилаётганини маълум қилган.

Ўзбекистонда пенсия, нафақа ва иш ҳақлари мажбуран пластик карточкага ўтказиб келинаётгани аслида ҳеч кимга сир эмас. Лекин мутасаддилар кўзини лўқ қилиб «ўз розилиги билан ўтган», деяверади.

Пенсия жамғармасидагиларнинг яна «пластик карточканинг афзалликларини тушунтиргани»га нима дейсиз.

Буни «тушунмаган» президент эса куни-кеча пенсия ва нафақаларни фақат нақд пулда бериш тўғрисида қарор қабул қилиб ўтирибди.

Энди Пенсия жамғармаси бошлиқлари ўз ёлғонидан тонадими ёки пластикнинг афзалликларини «кўра олмаган» президентдан норози бўлиб, дардини кимга айтишни билмай ич-этини еб юраверадими?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 april 2020
1784 йилнинг 15 апрелида кундузи соат иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога ...
5 may 2016
Истанбул-Тошкент йўналишидаги учоқ ичида жанжал чиқаргани сабабли кема сардори тарафидан самолетдан туширилган Маъмура М, исмли Ўзбекистон фуқароси бўлган аëл ...
3 november 2025
Афғонистонда 6,3 магнитудали ер қимирлаши юз берди. Мозори-Шариф яқинидаги туманлар бундан энг кўп зарар кўрди – у ерда ўнлаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...