Асосий мавзулар
18 february 2017

Ойлик камлигидан хорижга қочаётган аёллар

«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп этди.

Мақола хорижга чиқиб, таҳқирланган, аянчли бир аҳволда юртига қайтган айрим аёлларнинг ҳикоялари билан бошланади. Уларнинг аччиқ тақдири тилга олинади. Аёллар миграцияси билан боғлиқ баъзи рақамлар тилга олинади.

Хусусан, Тошкентнинг Бектемир тумани кўп тармоқли поликлиникаси мудирининг айтишича, ўтган йили бу ерда ташқи миграциядан қайтган хотин-қизларнинг 289 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг иккитасида ОИТС аниқланган.

Мазкур туман бандликка кўмаклашиш маркази вакили эса хориждан қайтган хотин-қизларнинг баъзилари 500-600 минг сўм маош учун ишлашни хоҳламаслигидан ёзғирган.

«Ўтган йили хориждан қайтган бир қизни ўқув маркази орқали қайта касбга тайёрлаб, ишга жойлаштирдик. Аммо уни маоши қониқтирмай, яна Туркияга кетиб қолди», дейди марказ вакили.

Мақолада ўзбекистонликларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг хорижга чиқиб кетаётгани асл сабаблари очиб берилмаган бўлса-да, уларни юртда қолишга даъват этувчи «ақлли маслаҳатлар» қоп-қоп.

«Бир бурда нонни оиласи бағрида, хотиржам ейишдан кўра кўпроқ хорижни орзу қилаётган аёллар ҳақида нима дейиш мумкин?» дея савол ташланади мақола сўнггида.

«Инсон бир марта дунёга келади. Яхши, эркин ва озод яшашни, ҳуқуқлари ҳимоя қилинган бўлишини истайди. Бундай шароит бўлмаган давлатдан эса кўпчилик қочишга ҳаракат қилади», деганга ўхшаш «бузғунчи гаплар»ни эса мақоладан топа олмайсиз.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 may 2017
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири қарори билан 24 май куни Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига вақтинчалик янги раҳбар ...
1 november 2025
Афғонистон билан Истанбулдаги муваффақиятсиз тинчлик музокараларидан сўнг, Покистон мудофаа вазири Хожа Асиф Исломобод «Толибон режимини бутунлай йўқ қилишга ва ...
14 october 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
29 may 2017
Ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга қўшиқ бағишлади. 49 яшар Дилфуза Исмоилова “Гап йўқ” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...