Асосий мавзулар
1 march 2020

1995 йил 1 март куни журналист Владислав Листьев отиб ўлдирилган эди

Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди.

Ўша пайтда у Россиядаги «Биринчи» ТВ канали (собиқ ОРТ)нинг бош директори лавозимида ишларди.

Бу қотиллик ҳануз очилмасдан қолмоқда. Ўтган давр ичида на буюртмачи ва на қотил ушлангани йўқ. Фото: http://newlookmedia.ru

Тафсилотлар

1995 йилнинг 1 март оқшомида «Час пик» кўрсатувини эфирга узатиб чиққан Владислав Листьев ўз уйи йўлаги олдида отиб кетилди. Биринчи ўқ қўлига, иккинчи ўқ эса бошига тегди.

Журналистнинг ўлими Россия ва МДҲни ларзага келтирди. Қотиллик борасида Россиянинг ўша даврдаги президенти Борис Ельцин махсус баëнот билан чиқди.

Эҳтимолий қотиллар рўйхати

1996 йили «Forbes» журналида босилган «Кремлнинг хоч отаси» сарлавҳали мақола муаллифи Пол Хлебников олигарх Борис Березовскийни қотиллик буюртмачиси, дея айблади.

Аммо Пол Хлебниковнинг ўзи ҳам Москвада отиб кетилди. 2004 йилнинг 9 июнида содир бўлган бу жиноят ҳам очилмади.

2013 йил апрелида Россиядаги «Сноб» жрналида «Биринчи» канали бош директори Константин Эрнстнинг эътирофи чоп қилинди. Эрнстга кўра, Владислав Листьевни ўлдиришга Сергей Лисовский буюртма берган.

Ўз навбатида, Лисовский бундан тонди.

ФХХ собиқ подполковниги Александр Литвиненко «Лубянка жиноий гуруҳи» китобида КГБ-ФХХ зобитлари Александр Коржаков ва Александр Комельковни Листьев ўлимини ташкиллаштирганда айблади.

Пировардида Литвиненконинг ўзи радиактив модда билан заҳарлаб ўлдирилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 august 2025
(Ички ишлар тизимидаги сўнгги ўзгаришлар ортида нима ётибди?) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида кузатилаётган кадрлар алмашинуви — расман “ротация” деб ...
24 november 2021
Рассом Кирпи
2 april 2016
Эндиликда Ўзбекистонда айғоқчилик қилиш учун СНБа ёлланиш шартмас, аҳоли кўп тўпланган жойларда бирор одамнинг давлатга қаршилигидан гумонингиз бўлса кифоя. ...
30 may 2019
Кристиан Ласслет Коррупциялашгани билан танилган Ўзбекистон давлати ўзини ислоҳ қилишга уринаётган бир пайтда янги суриштирувлар давлат ва хусусий сектор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...