Асосий мавзулар
7 april 2017

Антигинеколог имомдан арз қилган аëл тазйиққа учради

Эркакларнинг доялик қилишини «шармандалик» дея атаган 42 ёшли тошкентлик имом хатиб Раҳматуллоҳ Сайфутдинов чақириғи ортидан вазирликка шикоят қилган Фарида Шарифга тазйиқлар бошланди.

Имом тарафдорлари ва қаршилар ўртасидаги мунозара, Сайфутдиновнинг ўз фикридан қайтганидан кейин ҳам давом этмоқда.

Тошкентлик тилшунос Фарида Шариф, бу ҳақда Тиббиёт вазирлигига мурожаат этганидан сўнг имом тарафдорлари ҳужуми остида қолганини Элтуз мухбири билан суҳбатида билдирди:

«Мени судга беришмоқчи. Бироқ бу таҳдидлар асосан бу миллий ва диний мазмундаги ҳақоратлардан иборат»

Фарида шунингдек, уни фейсбук тармоғида «кофир, ўриспараст ва яҳудий» деб атаётганларни мутлақо танимаслигини билдиради.

Расмий жавоб йўқ

Тилшунос Фарида Шариф Юнусобод имомининг иддаолари юзасидан Тиббиёт вазирлигига қилган мурожаатига ҳамон жавоб олмаганини Элтуз мухбирига билдиради.

«Мурожаатимда мен, айни иддаога муносабат билдирилишини сўрадим. Чунки менинг назаримда, тиббиёт муассасалари учун кадрлар тайёрлаш масаласи давлат органлари томонидан ечилиши лозим», деди Фарида Шариф.

Элтузга билдиришича у бу ҳақда, 5-апрел куни Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасига ёзган.

Бу ҳақдаги матн унинг саҳифасида пайдо бўлгач, имом тарафдорларининг унга қарши ҳуружи ҳам бошланган.

Имом ўз фикридан қайтдими?

Озодлик радиосига 4 апрел куни интервью берган Юнусобод имом хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов эркакларнинг доялик қилишига қарши баëнотидан қайтганини қисман билдирган. Лекин Фарида Шариф бундай эмас дейди:

«У ўз фикридан қайтгани йўқ. Имом шунчаки уни нотўғри тушунишганини айтди. Умуман унинг қандай ҳақи бор эркакларни ўз аёлларига эркак шифокорларни яқинлаштирмасликка чақиришга?»

Фарида Шариф шунингдек, имомнинг фақат тиббиёт ва аёлларга тааллуқли даъватига қарши чиққанини айтади, бошқа айни жамиятга фойдали маърузалари бундан мустасно.

«Масалан у, чекиш – гуноҳ эканини айтган экан. Мен буни қўллаб қувватлайман. Бироқ, соғлиқни сақлаш ва кадрлар тайёрлаш масаласи – давлат тизилмасига тааллуқли. Қонунга кўра, дин давлатдан ажратилган», дейди у.

Фарида Шарифнинг чиқишига қарши иддаолар эса, имомнинг даъвати фақат мусулмонларга оидлиги ва бошқа дин ва ирқдагиларга унинг алоқаси йўқлигини исботлашга уринишдан иборат бўлиб қолмоқда.

«Умуман, унинг аёлларга эркак шифокорларни яқинлаштирмасликни талаб қилишга нима ҳақи бор? Аёллар бизда ўз соғлиғини қандай ҳимоя қилишни ўзлари танлаш ҳуқуқига эгадир» дейди Фарида Шариф.

Имом – ижтимоий шахсдир

Имомнинг масжиддаги гаплари сўз эркинлигига бўлган унинг ҳуқуқи эмасми, деган Элтуз мухбирига Фарида Шариф шундай жавоб беради.

«Имом – омма олдидаги етакчи шахс. Аёлларнинг лозимига осилишдан осони йўқ. Унинг масжид минбаридан туриб, жамоат олдида айтган фикрлари эса аёллар ва уларнинг ҳуқуқларини таҳқирлайди».

Фарида Шарифнинг фикрича, жамият олдида катта обрўга эга бўлган имомлар, мамлакатда ислоҳотлар бошланаётган жабҳада ижтимоий муҳимроқ мавзуларда ваъз айтишлари зарур.

«Қандай кийиниш, қандай қўшиқ айтишни ўргатишдан кўра, чиқиб: «пора олманг, ёлғон гувоҳлик берманг, ўғирлик қилманг, камбағални хафа қилманг», дейишса бўлмайдими».

Тошкентнинг Юнусобод даҳасидаги «Мирза Юсуф» масжиди имом хотиби, 42 ёшли, Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Жума маърузасида эркакларнинг гинекологик касб билан шуғулланишига қарши фикр билдирган.

Бу маъруза ижтимоий тармоқда, жумладан унинг видеотасвири Youtube канали орқали ҳам тарқалган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 november 2021
Сиëсатчи бўлиш¸ сиëсатга кириш бугунги Ўзбекистонда бошни кундага қўйиш билан баробар. Бу ҳақда Жаҳонгирга ëзувдим сал олдин. «Сенга гул ...
14 december 2017
Рассом Туз акс эттирган расмдаги бу ҳайвонни биласизми? У қандай ҳайвон? Қаерларда яшайди? Нимадан қўрқади? Кимга бўйсунади? Кимларга ташланади? ...
7 december 2017
1 декабр куни Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси ва Ўзбек-герман инсон ҳуқуқлари форуми Вашингтонда ...
15 april 2021
5 апрель куни мактабдан келинойиси томонидан олиб кетилган 5-синф ўқувчиси Маърифат Асатуллаеванинг жасади Катта Наманган каналидан топилди. Қизни каналга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...