Асосий мавзулар
8 april 2017

Швед полицияси: Самарқандлик Раҳмат Ақилов террорчиликда гумонланиб қўлга олинди

Стокголмда 8 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида швед полиция вакиллари 7 апрель куни машинани оломон устига ҳайдаб теракт содир қилиганликда гумонланиб қўлга олинган шахснинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини айтишди.

 
Швед полиция вакилининг матбуот анжуманида айтишича самарқандлик Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Ақилов террор содир қилганликда гумонланиб қўлга олинган. Полицияга кўра, 7 апрел куни машинани олиб қочиб оломон устига ҳайдаганликда гумонланган Ақилов Самарқанд шаҳридаги 46 ўрта мактабни тугатган, 39 ëшда ва тўрт фарзанднинг отаси. Хотини ва болалари шу кунда Швецияда истиқомат қилади.

 
Полициянимнг билдиришига кўра, у Стокголмнинг чекка қисмида яшаб келган ва қурилиш ширкатида ишлаган.
Матбуот анжуманида қатнашган Элтуз мухбирининг аниқлашича гумонланувчига давлат тарафидан адвокатлик қилиш тажрибали юрист Йохан Эриксон (Johan Eriksson) га топширилган.
Полиция таъкидича¸ Раҳмат Ақилов дастлабки терговдаëқ айбига иқрор бўлган.

 

Европа хавфсизлик ҳизмати назоратида бўлган


Элтуз мухбирининг аниқлашича Раҳмат Ақилов ҳақидаги маълумот Германия ҳавфсизлик кучлари тарафидан берилган. Шунигдек Ақилов Швеция ҳавфсизлик ҳизмати SÄPO назоратида бўлган. Бундан ташқари Ақиловнинг Россияда қидирувда бўлгани факти ҳам ўртага чиқди.

 

Ақилов Ўзбекистонда тазйиққа учраганлигини айтиб Швециядан қочқинлик мақоми сўраган ва рад жавоби олган эди. Ана шундан кейин Ақилов минглаб ўзбек қочқинлаари каби рад жавобини аппеляцияга бериб мамлакатда истиқомат қилаëтган эди.

 

Ақилов Швециядаги аксар ўзбек мигрантлари қаторида ИШИД симпатизатори сифатида назоратда турган. 8 апрелгача уни фейсбукда икки аккаунти бўлган. Бу аккаунтлар 8 апрель куни Стокголм вақти билан 14 да ўчириб қўйилди.

 
Нима бўлган эди?

Еттинчи апрел куни, номаълум шахс юк машинасида Стокголм марказий кўчаси Дроттнинггатанда бир неча одамни босиб кетган ва Åhlens cавдо маркази биносига бориб урилган эди.

 
Сўнгги маълумотларга кўра тўрт нафар одам ҳалок бўлган, 15 одам жабрланган.

 
Швед ҳукумати ҳодисани теракт дея баҳолади.

 
Кундузи пойтахт марказига борадиган йўллар, жумладан метро станциялари тўхтатиб қўйилди.

 
Элтуз воқеани кузатишда давом этади. Нашримизни кузатиб боринг
Қудрат Бобожон
Швеция, Стокхолм
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 march 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
24 december 2025
«Ҳаёт — ўзингни излаш эмас, балки ўзингни яратишдир»
16 march 2017
Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди. Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага ...
2 march 2021
“Қизларим қаердалигини билмайман. Хотиним эса кечалари билан ухлай олмайди. Мен ғамга ботдим”. Ўн минглаб одам қатори Хитойнинг “қайта тарбиялаш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...