Асосий мавзулар
13 april 2017

Ўзбекистонда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланма йўқ

Ўзбекистонда давлат тилига катта эътибор ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, мамлакатда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани топиш анқонинг уруғидек қийин бўлиб қолди.

«Правда востока» газетасида (12.04) чоп этилган «Таржима қийинчиликлари ёки ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани қаердан топиш мумкин?» сарлавҳали мақола мазмунидан шундай хулоса келиб чиқади.

Мақолада ёзилишича, пойтахтдаги китоб дўконларида бундай турдаги янги қўлланмалар йўқ. Аммо турли-туман луғатлар кўп.

«Э.Охунжонов томонидан тузилган «Русча-ўзбекча, ўзбекча-русча сўзлашгич» бор. У Санкт-Петербургнинг «Каро» нашриёти томонидан чоп этилган. Унинг маҳаллий муқобиллари қани?» дея савол қўяди муаллиф.

«Ўзбекистон» нашриёти вакили мазкур саволга жавобан нашриёт давлат тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланма чиқармаслигини айтган. Китоб сотувчилар эса бундай қўлланма умуман йўқлигини, шу пайтгача ҳам сотмаганликларини билдирган.

Муаллиф излай-излай, эски китоблар сотиладиган дўкондан ўзига керакли қўлланмани топганини, аммо у ҳам 1990 йилда чиққанини маълум қилган.

«Бу қўлланмани варақлаб, замон қанчалик ўзгариб кетганини сезиш мумкин. Чунки ҳозирга келиб жуда кўплаб сўзлар эскириб бўлди», дейди муаллиф.

Мақолани ўқир экансиз, ўзбек тилига ўтган асрнинг 90-йиллари даражасида ҳам қаров йўқ экан, деган хулосага келиш учун асосингиз бордек туюлаверади.

Эски газета тахламларини кўздан кечираркан, жумладан 1997 йили “Ҳуррият” газетасида босилган “Ўзрус тилини развивать қилайлик!” номли ҳажвий мақолага кўзимиз тушди.

Тили чучмал ҳолга келиб қолган, ҳар гапига русча аралаштириб гапирувчи ҳажвия қаҳрамони ўзрус тилини ривожлантиришни таклиф қилади.

Ўша даврда қандайдир ўзбекча сўзлашгичлар чоп этилганига қарамай, муаммолар жиддий эканига киноя билан урғу бераркан:

“Агар бу статьяни яхши тушуна олмаган бўлсангиз, ўзбекча ва русча изданиеларда переводини чиқартиришга ҳаракат қиламан”, дейди.

Ўша давр билан бугунги аҳволни солиштираркан, ўзрус тили Ўзбекистонда аллақачон ривожланиб бўлдими деган ҳаёлга бориш мумкин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 march 2017
«Оила ва жамият» газетасини (29.03) варақлар экансиз, ундаги мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг анча оғриқли муаммолари тилга олинганига гувоҳ бўласиз. ...
20 october 2016
18-19 октябр кунлари Швеция пойтахтида ўтган тадбирларда Ўзбекистондаги бугунги сиёсат, Сўз эркинлиги, виждон маҳкумлари ва пахтачиликдаги мажбурий меҳнат муаммолари ...
21 january 2020
Ўзбекистон сўнгги йилларда тобора кўпроқ олтин сотмоқда. Шунга қарамай, мамлакатнинг ташқи савдо айламасида салбий сальдо ҳажми ошиб боряпти.  Масалан, ...
14 december 2018
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Бир неча кун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...