Асосий мавзулар
5 february 2018

Депутатлар нега кеч «уйғонди»?

Ўзбекистон парламентининг икки депутати Вазирлар Маҳкамасининг юридик шахслар автомобиллари ҳайдовчиларининг айнан «Аvtotest-Report» МЧЖ малака курсларида ўқиб, мажбурий сертификат олиши борасидаги қароридан норозилик билдирди.

Депутатлар Расул Кушербоев ва Қодир Жўраев ҳукуматнинг ўтган йил 4 сентябрда қабул қилинган бу қарори қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи.

Демократик давлатларда депутатларнинг бу каби чиқишлари табиий ҳол. Аммо Ўзбекистон борасида бундай дейиш қийинроқ.

Шу нуқтаи назардан, икки депутат нега қарор чиққанидан қарийб беш ой ўтиб «уйғонгани» ғалатироқ кўринмоқда. Уларга бундай баёнот билан чиқишига юқоридан кимдир изн берган, деган фикр пайдо бўляпти.

Депутатлар томонидан шу пайтгача ҳукуматнинг бирорта қарорига қарши гапириш кузатилмагани сабабли бу шубҳада жон бордек кўринади.

Қолаверса, уларнинг чиқишлари яхшигина информацион қўллаб-қувватлашга эга бўлмоқда.

Тўғри, мамлакатдаги сиёсий ўзгаришлар тўлқинида Р.Кушербоев ва Қ.Жўраев жуда кўпчиликда норозилик уйғотган қарорга «виждон амри» билан қарши чиқяпти, деб ўйлаш ҳам мумкин. Аммо қўғирчоқ парламент вакиллари ҳақида гап кетганда бу фикрга асос мустаҳкам эмасдек.

«Аvtotest-Report» МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Ботир Парпиевнинг қудратли бизнес империясига алоқадор, деб кўрилади. Унинг эгаси эса Б.Парпиевнинг яқин одами, президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов экани айтилади.

К.Алламжонов давлатнинг чўнтагини ўз чўнтаги билан адаштириб қўйганига анча бўлган. Бир вақтлар «Бухгалтерга электрон мадад – БЭМ» дастури барча фирма ва компанияларга мажбуран тиқиштирилганди.

У пайтларда К.Алламжонов ДСҚ матбуот хизмати раҳбари эди. Энг қизиғи, бу дастурни сотишга бевосита солиқ идоралари ходимлари жалб қилинганди. Ҳолбуки, БЭМ дастурини сотадиган фирма К.Алламжоновнинг хусусий мулки эди.

«Аvtotest-Report» МЧЖ ва БЭМ фирмаси билан боғлиқ бу воқеалар давлат ваколатларидан фойдаланиб шахсий бойлик орттиришнинг энг ёрқин кўринишларидан биридир.

Бу коррупционерлар ҳатто ҳукуматдан ўзларининг манфаатларига хизмат қиладиган алоҳида қарор чиқартиришга эришгани эса уларнинг қудратидан дарак беради.

Назаримизда, парламент депутатларининг кеч бўлса-да «уйғониши» мана шу қудратли кучга қарши чиқишга қарор қилинганидан дарак беради.

Мазкур саъй-ҳаракатлар ортида ҳам қудратли кучлар борга ўхшамоқда.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 may 2016
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда ...
18 september 2025
15 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Инсон ижтимоий хизматлари бўлими ижтимоий тўловлар шўъбаси раҳбари Нурулло Дурманов 2 минг ...
29 october 2020
Қўшни мамлакатларда бўладиган инқилобларни хушламайдиган Ўзбекистон 2010 йил апрелда Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳокимиятдан четлатилишини ҳам совуқ қабул қилганди.  ...
14 april 2025
Ўзбекистондаги суд тизими нега реформа қилиниши кераклиги ҳақида бошлаб қўйган мавзуни давом эттирамиз.  Видеолавҳанинг биринчи қисми ҳаволаси тасвир остидаги биринчи коментда.  Ваколатсиз одам нега ариза ëзади? Бу холатдаки парадокс шуки қонунга кўра мутлоқо ваколати бўлмаган шахс (Сайфуддинов Сардор) номидан Бош прокуратурага шикоят ариза ташкиллаштирилган.  Давлат улуши бўлмаган тадбиркорлик субъекти(акционерлик жамияти) га нисбатан тадбиркорликсубъектларини ҳимоя қилувчи қонунлар, Президент қарорлари ва фармонларига зид равишда  текширишлар ташкиллаштиришиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришиб, оқибатда 19 нафар (шундан 14 нафари 6 ойдан ортиқ муддат мобайнида қамоқда сақланмоқда) малакали мутахассислар ва бошқа ишчиларни жиноий жавобгарликка тортишган. .Шамсиддинов ва унинг қариндош (“буюртма жиноят иши”га мутлоқо алоқаси бўлмаган) ларнинг оддий қўлтақинчоғидан тортиб, автомашинасигача; фермер ҳўжалиги биносидан тортиб, турар жойигача; қонуний тадбиркорлик субъектларигача хатлаб ташлашган.  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...