Асосий мавзулар
30 october 2018

Пахта теримига оид мажлисни ёритмоқчи бўлган журналист қамалди

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига бағишланган мажлисни ёритмоқчи бўлган пайтида ҳибсга олинди.

«Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ўқитувчи ва шифокорларни пахтага жалб қилиш юзасидан мажлис ўтказмоқчи эканлиги ҳақида журналистга бир кун олдин ўтган тўйда хабар қилишган эди. Шу куни видеокамераси билан кетганича қайтиб келмаган», дея воқеани изоҳлади Давлат Назарнинг дўстларидан бири «Элтуз» нашрига.

Воқеани ёритмоқчи бўлган Рўзметовнинг яна бир ҳамкасбига кўра, мажлисга ҳатто диктофон олиб киришга ҳам рухсат этилмаган. Бу юзадан савол бермоқчи бўлган журналистни шу заҳоти милиция ходимлари олиб кетишган.

Унинг тағин «Элтуз» нашрига билдиришича, журналистга «безорилик» айби қўйилган, аввалига у 15 суткага қамалган, кейин эса 29 октябрь куни ўтган судда жазо 7 суткага туширилган.

Фото: Журналист Давлатназар Рўзметов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоевдан интервью олмоқда.
Журналистнинг фейсбук саҳифасидан

Давлатназар Рўзметов Томск миллий тадқиқот университетини тугатган. Ижтимоий тармоқда ўзининг либерал қарашлари ва долзарб чиқишлари билан танилган ўзбек журналистидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 december 2017
Ўзбекистон Марказий Осиёда кучли ўйинчи бўлишга интилиш баробарида ҳарбий қудратини ҳам ошириб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 4 декабрь ...
3 march 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
8 june 2016
Ўзбек телеканалларидан кўриб билдикки, спортда ҳам ютуқларимизнинг сон-саноғи йўқ экан. Телеканалларнинг бу соҳага эътибори ҳам зўр. Ахир спортимиз эришаётган ...
15 april 2020
1784 йилнинг 15 апрелида кундузи соат иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...