Асосий мавзулар
30 october 2018

Пахта теримига оид мажлисни ёритмоқчи бўлган журналист қамалди

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига бағишланган мажлисни ёритмоқчи бўлган пайтида ҳибсга олинди.

«Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ўқитувчи ва шифокорларни пахтага жалб қилиш юзасидан мажлис ўтказмоқчи эканлиги ҳақида журналистга бир кун олдин ўтган тўйда хабар қилишган эди. Шу куни видеокамераси билан кетганича қайтиб келмаган», дея воқеани изоҳлади Давлат Назарнинг дўстларидан бири «Элтуз» нашрига.

Воқеани ёритмоқчи бўлган Рўзметовнинг яна бир ҳамкасбига кўра, мажлисга ҳатто диктофон олиб киришга ҳам рухсат этилмаган. Бу юзадан савол бермоқчи бўлган журналистни шу заҳоти милиция ходимлари олиб кетишган.

Унинг тағин «Элтуз» нашрига билдиришича, журналистга «безорилик» айби қўйилган, аввалига у 15 суткага қамалган, кейин эса 29 октябрь куни ўтган судда жазо 7 суткага туширилган.

Фото: Журналист Давлатназар Рўзметов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоевдан интервью олмоқда.
Журналистнинг фейсбук саҳифасидан

Давлатназар Рўзметов Томск миллий тадқиқот университетини тугатган. Ижтимоий тармоқда ўзининг либерал қарашлари ва долзарб чиқишлари билан танилган ўзбек журналистидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 july 2025
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегациясининг Женевага сафари учун давлат бюджети ҳисобидан тахминан 250–300 миллион сўм маблағ сарфланган. Бу ...
24 november 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, ...
13 november 2020
“Уғур” дегани эски туркчада “муваффақият”, “омад” деган маъно беради.  Уғур ҳали уч ëш экан, ишчи оиланинг фарзанди ўлароқ Искандерундан Германияга кетди. Бу 1965 йил эди. Онаси ва отаси ...
21 september 2017
20 сентябр куни Россия Ҳавфсизлик Кенгаши (СБ) котиби Николай Патрушев Тошкентга келди ва Ўзбекистон Ҳавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...