Асосий мавзулар
21 december 2018

Наманганлик актёрлар қоронғу cаҳнада янги йилга тайёрланишмоқда

Қалин курткалар, қулоқчинлар кийиб, смартфон ёруғида турган бу одамлар – Наманган мусиқали драма актёрлари. «Элтуз»га ушбу суратни жўнатган мухлисга кўра, улар 17 декабрь куни театрнинг қоронғу ва совуқ залида бу йилги янги йил спектакли репетициясини қилишмоқда…

Театр жамоасига тезлик билан янги йил томошаларига тайёргарлик кўриш ҳақида «юқори»дан буйруқ бўлган. Лекин, расмда кўриниб турганидек, чироқ берилмаган, театр зали жуда совуқ.  

«Наманган театри ижодкорлари оғир аҳволда ишлашяпти. Театр гардеробдан бошланади, деган калима бугун Наманган театрига тааллуқли эмас», деди «Элтуз»га сурат муаллифи D.F.

Наманган давлат мусиқали драма театрига илк бор ҳаваскорлик жамоаси кўринишида 1931 йили асос солинган.

Ўтган йиллар давомида театр саҳнасига Чўлпоннинг «Ҳужум», К.Готсининг «Маликаи Турондот», Шиллернинг «Макр ва муҳаббат», Шекспирнинг «Қирол Лир набиралари» каби саҳна асарлари олиб чиқилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 december 2018
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Бир неча кун ...
1 january 2026
1863 йилнинг 1 январи инсоният тарихида, хусусан, Америка Қўшма Штатлари солномасида энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлди. Шу куни ...
28 march 2022
Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганига бир ой тўлди. Россия Украинани уч кунда босиб олади, деган башоратлар (улар орасида ғарб ...
17 october 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам «адолат уйи»га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...