Асосий мавзулар
26 february 2019

«BRAVO» ва Ҳалима Ибрагимова лицензиядан маҳрум қилинди

26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, миллий урф-одатлар, одоб-ахлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказгани» учун «BRAVO» жамоаси ва сўз устаси Ҳалима Ибрагимованинг лицензияларини бекор қилди.

«Ўзбекконцерт» бу қарорини «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-қарори 1-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 37-банди билан изоҳлади.

Бу ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг 26 февраль кунидан бошлаб «BRAVO» жамоаси ва сўз устаси Ҳалима Ибрагимованинг концерт бериш ҳамда чиқишлар қилиши тақиқланади.

Ўтган йилнинг ноябрида «Ўзбекконцерт» бирлашмаси «уятсиз» клип боис хонанда Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини бекор қилган эди.

Суратда: Ҳалима Ибрагимова машҳур турк сериали юлдузи Бурақ Ўзчивит билан.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 may 2024
Ўзбекистон ҳукумати меҳнат ҳуқуқларининг мустақил мониторинги ва ҳисоботини ҳимоя қилиш ва халқаро стандартларга содиқлигини намойиш этиш бўйича шошилинч чоралар ...
23 march 2021
2019 йил октябрда президент Мирзиёев 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаган эди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг самарасиз қишлоқ хўжалигини ...
19 january 2025
Навоийда ГАИ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ўлди. 2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган ...
15 january 2026
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида меҳнат қилаётган оддий ишчи-ходимлар Ўзбекистон нефт-газ соҳаси раҳбариятига мурожаат билан чиқди. Уларнинг таъкидлашича, заводда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...