Асосий мавзулар
30 march 2019

Китоблари ва телефони олиб қўйилган шоир Маҳмуд Ражаб Тошкентга чақирилди

Тошкент аэропорти божхонасида китоблари ва телефони олиб қўйилган ўзбекистонлик шоир, хоразмлик 56 ёшли Маҳмуд Ражаб 30 март куни унга божхона бўлимидан қўнғироқ қилишганини «Элтуз»га билдирди.

«Ҳозир Гурландаман, Тошкентга 1 апрель куни етиб боришим керак экан. Менга бу ҳақда божхона нозири, лейтенант Ҳусан Бобониёзов қўнғироқ қилиб айтди, душанба куни соат 10.00 га Тошкент аэропортига етиб келишимни тайинлади», деди Маҳмуд Ражаб.

Божхона ходими Маҳмуд Ражабдан мусодара қилинган Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси Муҳаммад Бекжоннинг китоблари, шунингдек, унинг олиб қўйилган телефони экспертизадан ўтказилгани, унга нисбатан диний идора хулосаси олинганини маълум қилган.

Маҳмуд Ражаб Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан ўзбек зиёлиларининг биридир.

«Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ўзбек шеъриятининг улуғ даҳоларидан биридир. Муҳаммад Бекжон эса «Элтуз» тингловчиларига «Алвидо, Жаслиқ» (Қўрқувнинг нариёғида) китоби аудиоверсияси билан яхши таниш.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 29 майида шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс Муҳаммад Солиҳ расми билан тушган суратини тармоққа қўйгани учун прокуратурага чақирилган эди.

«Элтуз» нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа Бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 june 2024
Элтуз порталига навбатдаги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Сирдарё, Самарқанд, Наманган ва Қорақалпоғистондаги ватандошларимиздан келган. Таги ковланаётган кўпқаватли бино қулаб ...
3 december 2023
Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимларини ҳибсга олганлар. Элтуз инсайдерига кўра, 1 ...
22 september 2021
Эрталаб болани мактабга қолдириб, пиёда ишга келаман. Қулоқда Шер аканинг “Аввалғиларға ўхшамас” қўшиғини қўйиб олиб… Чарх авзойи бу дам ...
4 january 2026
1962 йил 4 январда Нью-Йорк метросида юз берган воқеа нафақат транспорт тизими, балки технология дунёси учун ҳам ҳақиқий инқилоб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...