Асосий мавзулар
20 april 2019

Қозоғистонда ўзбеклар минган яна бир автобус ҳалокатга учради

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 киши ўлган.

«Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати хабарига кўра, енгил автомобиль йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Бошқа бир хабарга кўра, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган Toyota автомобилидан қочишга уринган автобус ағдарилган.

Воқеа жойида саккиз одам ҳалок бўлган, яна учта шахс шифохонада ўлган. Жами 32 шахс шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонда Россияга кетаётган ўзбек мардикорлари минган автобусларнинг ҳалокатга учраши кейинги даврда кўп учрайдиган ҳолатга айланди.

Жорий йилнинг 4 февралида ҳам «Элтуз» нашри ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобуснинг Қозоғистонда бузилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда 45 даража совуқда музлаб қолган ўзбеклар қутқарилган ва исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилган эди.

«Элтуз» нашри ўтган йилнинг январида ҳам Россияга отланган, бузуқ автобусда музлаган 41 нафар ўзбекнинг қутқарилгани ҳақида ёзган эди.

Воқеадан уч тўрт кун аввал, 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ëнғинида 52 нафар ўзбекистонлик куйиб кул бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 february 2025
Лиссабондан 80 км узоқдаги Минде деган шахарчада қулф калит сотадиган дўкон банкрот бўлди.Ҳеч ким қулф калит олмай қўйди. Уйлар ...
23 april 2023
Чимкентга ўрнашиб олган рус босқинчи генерали Михаил Черняев 1865 йилнинг 23 апрелида Тошкентни ишғол қилиш учун йўлга чиқди. Саккизта ...
8 august 2020
Британиянинг Hertfordshire Press нашриёти кенг ўқувчилар эътиборига ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг “Рангин кўзёшлар” деб номланган шеърий тўпламини тақдим этди. ...
27 december 2025
Фурқат тумани ИИБ ходимларининг ўзларини шарманда қилиб чиқарган  видеосига Гулираънонинг ўзи изоҳ берди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...