Асосий мавзулар
20 september 2019

Хусусийлар фойда келтиради, давлатники фақат зарар

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги давлатга тегишли йўловчи ташиш транспорти ташкилотларининг кўрган зарарларини тўлаб бермоқда. 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг қарийб 39 миллиард сўм, “Тошкент метрополитени” УКнинг эса 9 миллиард сўмликдан ортиқ харажатлари давлат ҳисобидан қопланади. 

Қарорда билдирилишича, мазкур ташкилотларнинг бу зарарлари 2018 йил ва жорий йилнинг биринчи чораклари давомида юзага келган. 

Таъкидлаш керакки, бу маблағлар мазкур ташкилотларнинг ёқилғи ва электр энергияси бўйича юзага келган қарздорликларини сўндиришга йўналтирилади. 

Бу хабарни ўқир экансиз, “Наҳотки, хусусийлар фойда билан ишлайдиган секторда давлатга тегишлилари фақат зарар кўради, ахир йўл ҳақи бир хил-ку?” ёки “Хусусийларнинг ҳам зарари қоплаб бериладими?” каби саволлар пайдо бўлиши табиий.

Ҳали йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий фирмалар давлат томонидан субсидияланиши ҳақида эшитмаганмиз. Демак, улар фойда билан ишлайди.

Унда давлатга тегишли бундай корхоналар зарар билан ишлашига сабаб нима?

“Мен агар кунига уйимга 200 минг сўм олиб кирмасам, бу автобусни ҳайдамайман. Чиптачим ҳам 100 минг ишлайди камида”, дейди “Элтуз” билан суҳбатлашган ҳайдовчилардан бири. 

Унинг айтишича, ҳеч қайси ҳайдовчи фақат ойлик маошга ишламайди. Улар давлатга топширганидан ташқари ўз чўнтагини ҳам унутмайди. 

Хусусий фирмалар ҳайдовчиларига эса муайян миқдордаги кунлик тушумни топшириш мажбурияти бор. Улар шу суммани ишлаб топмаса, ёнидан бўлса ҳам тўлаши керак. Бу сумма хусусий фирманинг харажатларини қоплаб, фойда кўрадиган даражада белгиланган. 

“Энди тасаввур қилинг-чи, давлатга тегишли автосаройларда ишлайдиганлар томонидан қанча тушум талон-тарож қилинаётган экан. Кунига юзлаб миллион сўм”, дейди соҳага алоқадор манба “Элтуз билан суҳбатда. 

Унинг таъкидлашича, бу маблағнинг муайян бир қисми мазкур автосаройларнинг раҳбарлари чўнтагига тушади. Шу боис, бу тизимдан давлат зарар кўраверади.

“Давлат бу зарарни қоплаш қарорини йўл ҳақи тарифлари ўсиб кетишига йўл қўймаслик зарурати билан асослайди. Ҳолбуки, хусусий фирмалар шу тариф бўйича ишлайди, аммо зарар кўрмайди. 

Демак, муаммо илдизи мавжуд тарифда эмас, балки маблағларнинг талон-тарож қилинаётганида”, дейди “Элтуз” манбаси. 

Унинг фикрича, муаммони ҳал этишнинг йўлларидан бири барча йўловчи ташиш ташкилотларини хусусийлаштириш бўлиши мумкин. Аммо қатнов жадвалларига риоя этилишини қатъий назорат қилишга тўғри келади.

“Акс ҳолда хусусий фирмалар ҳайдовчилари йўловчи кам пайтларда шунчаки юрмай қўя қолади”, дейди манба.

“Элтуз” ҳамкори
eltuz.com

Тағин ўқинг
11 october 2025
«Тошкент шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қарашли барча махсус мактабгача таълим муассасалари ва мактаб интернатларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ...
13 august 2017
Бу расм ҳам аслида воқеабанд. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қорасув қишлоғи ҳудудида 2015 йилнинг 20 сентябрида Анвар исмли милиция ...
18 january 2021
2020 йил 16 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи 18 яшар Розияхон Содиқова Фарғона шаҳрида ўғирлаб кетилганини «Элтуз»га ...
6 august 2020
Лос-Анжелесда жуда қимматга баҳоланган учта инвестиция объекти бир вақтнинг ўзида сотувга қўйилди. Ҳашамдор кўринишдаги ушбу виллалар 5,995 миллиондан 6,495 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...