Асосий мавзулар
5 december 2019

Ҳокимият Олимпи сари йўл Тошкентдан ўтмоқдами?

Тожикистон президентининг ўғли Рустам Имомалининг Душанбе шаҳри ҳокими сифатидаги илк расмий ташрифи Ўзбекистонга тўғри келди.

Бу ташриф президент Имомали Раҳмон яқин йиллар ичида ўз лавозимини ўғлига топширишига яна бир ишорадир.

Бу ҳақда гапирган ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Ғайрат Ортиқовнинг сўзларига кўра, Тожикистон президенти ҳокимиятни ўғлига қолдиришини аввалдан ҳам яшираётгани йўқ. Аммо унинг ўғлининг расмий ташриф билан Тошкентга келгани бу жараённинг сўнгги босқичига ўтилаётганидан даракдир.

“Унинг Ўзбекистон президенти томонидан юксак эҳтиром билан қабул қилингани Шавкат Мирзиёев уни ўзининг бўлажак ҳамкасби сифатида кўришидан ҳам нишонадир”, деди таҳлилчи “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, Рустам Имомалининг дастлабки расмий ташриф сифатида Ўзбекистонни танлаганида ҳам Тожикистоннинг ўз қўшниси билан алоқаларга жиддий эътибор қаратишини англатади. 

– Қолаверса,- таҳлилчи фикрича, – Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасида имкон қадар узоқроқ муддат қолиши тахмин қилинмоқда. Бу эса Рустам Имомалининг қўшни мамлакатдаги ҳукмронлик даври Ўзбекистон президенти билан анча муддат ҳамкорлик қилишига тўғри келишидан далолат беради.

Ғайрат Ортиқовнинг қўшимча қилишича, воқеалар ривожи Имомали Раҳмон ҳокимиятни ҳали тириклигидаёқ ўғлига беришини, ўзи эса Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев каби давлатни орқаворотдан туриб бошқариб, фарзандининг етарли даражада қудратга эга бўлишини кутишини тахмин қилишга асос бўла олади.

Имомали Раҳмон мамлакат парламентининг қуйи палатасига сайловни кейинги йил 1 мартда ўтказишга қарор қилди.

Бу парламент ҳам ҳозиргиси каби тўлалигича унинг назоратида бўлишига кўпчилик кузатувчиларда шубҳа йўқ.

Шундай экан, ҳали парламентнинг кейинги чақириғи фаолияти давомидаёқ, яъни 2026 йилгача ҳокимият тепасига амалдаги президентнинг ўғли келиши эҳтимоли юқори.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 january 2026
Тошкент шаҳар Миробод тумани  Шаҳрисабз кўчаси, 8 манзилида жойлашган кўп тармоқли шифохона қурилишида иштирок этган 500 дан ортиқ ишчининг ...
13 october 2025
Илгари ота-оналар боласига Қўрқмас деган исм ҳам қўярди. Соф ўзбекча исм. Негадир шу исм ҳам урфдан қолди.  Болалигимда Бургитали ...
7 january 2016
Бир пайтлар ўрта мактабда оддий ўқитувчи эдим. Туман марказига бордим дегунча газета дўконига чопардим. Сотувчи опа эса мени кўриши ...
9 may 2022
Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...