Асосий мавзулар
15 january 2020

Косон ИИБ ходимлари уларни чақирган шахсни уриб майиб қилишди

Қашқадарё вилояти Косон шаҳри ички ишлар ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланган Рустам Ҳамроев икки йилдан буён адолат изламоқда.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Татьяна Давлатованинг жабрланувчи сўзларига ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланиб «Элтуз»га билдиришича, 2018 йилнинг 2 майида Рустам Ҳамроев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўз уйида шафқатсиз калтакланган ва жиддий тан жароҳатлари олган.

Жабрланувчи Рустам Ҳамроевнинг ёзган изоҳи

«Хотинимни дарвоза эшигини оча олмагани учун маҳалла қўмитасига жўнатгандим. Уйда бирор кори ҳол юз берганидан хавотирланиб, маҳалла қўмита раисини чақиришга қарор қилдим. Раиснинг ўзи келмади ва участка нозири [ва унинг ёрдамчисини] юборди. Дарвозани тақиллатишди. Мен ташқарига чиқиб, дарвозани очмоқчи бўлдим. Дарвозани тўлиқ очишга улгурмадим. Ярим очилган эшикдан кира солиб, улар мени дубинка билан ура бошлашди. Мен йиқилдим. Улар қўлимни кишанлаб, верандага судраб боришди ва яна калтаклай бошлашди. Кейин мени беҳуш ҳолда машинага юклаб, наркологик диспансерга олиб боришди. У ерда мен уч кун қолиб кетдим. Хотиним мени ҳамма жойдан қидирди, фақат тўртинчи куни мени диспансердан топди. Мени қаттиқ калтаклаб майиб қилишди. Бу калтакдан кейин мен иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Мени калтаклашаётганида, нега калтаклаяпсизлар, нима ёмонлик қилдим, дедим, улар жавоб беришмади ва ҳушидан кетгунимча уришда давом этишди», дея ёзади жабрланувчи Давлатова томонидан «Элтуз»га жўнатилган хатида.

Жабрланувчининг хотини Раҳбар Йўлдошева

«Элтуз» икки кун давомида калтакланиш ва наркодиспансерга ётқизилиш сабабларини ўрганиш учун Рустам Ҳамроев билан боғланишга уринди. Бироқ телефонга ҳеч ким жавоб бермади.   

Воқеа содир бўлган куни ҳушёрхонада ўтирган Акмал Усмонов исмли шахснинг ёзма равишда берган гувоҳлиги «Элтуз»да мавжуд.  

Усмонов Акмалнинг гувоҳлигидан парча

 «Шу куни 20.30 ларда ҳушёрхонада ўтирганимда, кейинчалик билдим, Косон тумани «Жиззалик» маҳалласида яшовчи Рустам исмли кишини ИИБ хизмат кийимида бўлган ва маҳалла посбонлари хизмат кийимида бўлган икки киши олиб келиб ҳушёрхонага киритганида, Рустам ҳушёрхонадан чиқаман деб эшик олдига борганида, уни олиб келган одамлар суриб юборди, шу вақти Рустам ерга йиқилди. Сўнг уни олиб келган ИИБ ходими ва маҳалла посбони кийимида бўлган кишилар унинг юз соҳасига тепди, сўнг Рустам ҳушини йўқотди. Сўнг Рустамни олиб келган кишилар эшикни ёпиб кетишди».

Акмал Усмоновнинг тағин ёзишича, Рустам Ҳамроев ярим соат ўтиб ўзига келган ва Акмалдан сув сўраган. Эртаси куни Рустамни мажбурий даволаш учун наркологик диспансерга олиб кетишган.

Рустам Ҳамроевга берилган ногиронлик гувоҳномаси нусхаси

Орадан уч кун ўтиб 5 май куни эрини Қарши шаҳридаги наркология диспансеридан топган Раҳбар Йўлдошева унинг оғир аҳволда кўрганини Татьяна Давлатовага айтиб беради.

Ҳуқуқ фаоли Давлетованинг тасдиқлашича, Рустам Ҳамроевга берилган ташхисда «юқори жағ суягининг синиши, бурун септумининг чап томонга қараб эзилиши, мия чайқалиши”, шунингдек, қўлида ва оёғида калтакдан кўкариш аломатлари қайд этилган. 

Қашқадарё вилояти прокуратураси ходимаси Дилфуза Қўчқорова

Раҳбар Йўлдошеванинг Давлетовага билдиришича, 2019 йилнинг 26 декабрь куни Қашқадарё вилояти прокуратурасига арз қилиб борганида прокурор олдига қўйишмаган. Шикоятлар бўлими бошлиғи Дилфуза Қўчқорова миллий гвардия нарядини чақириб, арз билан келган Йўлдошевани ҳайдаб чиқарган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 november 2025
59 ёшли намибиялик сиёсатчи Адольф Гитлер Уунона Омпунжа округидаги минтақавий сайловларда кетма-кет бешинчи марта ғалаба қозонди, деб ёзмоқда маҳаллий ...
12 april 2017
Эркакларнинг доялик қилишига қарши маърузаси билан танилган тошкентлик 42 ёшли имом Сайфуддинов мавзуни ёритган журналистларни фитнада айблади. «Эркак кишини ...
29 october 2016
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича ...
20 july 2025
Наманганда дараҳтлар қуримоқда, Термизда канализация, Қаршида пиёдалар бекати муаммоси, тадбиркорлар норозилиги ва элекрдаги носозликдан кўрилган катта зарар. Салом қадрли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...