• Фото: eurasianet.org
Асосий мавзулар
5 march 2020

Уйғурлар масаласи бўйича тадқиқотчи Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади

Хитойлик уйғурлар масаласи бўйича таниқли тадқиқотчи, ёзувчи ва таржимон Евгений Бунин (Gen Bunın) Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади. У бу ҳақда Eurasianet нашрига хабар берди.  

Россия ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган Бунин бу сафар Ўзбекистонга АҚШ паспорти билан киришга уринган ва 30 кунлик виза олган. Бироқ у 1 март куни Қозоғистон чегарасида Ўзбекистонга ўтиш чоғида тўхтатилган. 

Бунин биринчи марта 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга Россия паспорти билан визасиз кирмоқчи бўлганди. Бироқ ҳаракати муваффақиятсиз якун топганди. 

Ўзбек чегарачилари тадқиқотчига ҳар икки ҳолатда мамлакатга кириш сабабини тушунтирмаган, фақат ушбу масалани аниқлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берган. 

Бунин охирги марта 2018 йил қиш фаслида Ўзбекистонга борган ва Бухорога ташриф буюрганди. 

Тадқиқотчи ўзига нисбатан қўйилган тақиқни сўнгги уч йил ичида қатағонлар бўйича олиб борган тадқиқотлари ва Шинжондаги Xinjiang Victims Database (Шинжонда Хитой сиёсати қурбонлари, уларнинг қариндошлари ва йўқолиб қолганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси) лойиҳаси доирасидаги фаолияти билан боғлайди. 

Мазкур маълумотлар базасида 8 минг қурбон тўғрисида маълумотлар мавжуд. 

Тадқиқотчининг тахминича, Пекин билан яхши алоқа ўрнатган ҳамда Хитой инвестициясидан манфаатдор бўлган расмий Тошкент унинг фаолияти давлатлараро алоқаларга салбий таъсир кўрсатишидан чўчиган. 

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор туманида одамларни диний (ислом динига содиқлик) ва этник келиб чиқиши учун таъқиб қилиш кучайган. 

Бундай таъқиблар уйғурлар (минтақадаги энг катта этник гуруҳ), шунингдек, «қайта тарбиялаш» жамлоқларига юборилган қозоқ ва қирғизларга Human Rights Watch маълумотларига кўра, жамлоқларда сақланаётган кишилар сони бир миллионга яқин) қаратилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 march 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд ...
7 december 2025
1941 йилнинг 7 декабрь куни (маҳаллий вақт билан 8 декабрь) фашистлар Германиясига иттифоқчи бўлган Япония Америка Қўшма штатларининг Пёрл-Харбор ...
1 may 2015
Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан. Бу вақт ичида у анча қартайиб ...
15 december 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачилик, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...