• Фото: eurasianet.org
Асосий мавзулар
5 march 2020

Уйғурлар масаласи бўйича тадқиқотчи Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади

Хитойлик уйғурлар масаласи бўйича таниқли тадқиқотчи, ёзувчи ва таржимон Евгений Бунин (Gen Bunın) Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади. У бу ҳақда Eurasianet нашрига хабар берди.  

Россия ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган Бунин бу сафар Ўзбекистонга АҚШ паспорти билан киришга уринган ва 30 кунлик виза олган. Бироқ у 1 март куни Қозоғистон чегарасида Ўзбекистонга ўтиш чоғида тўхтатилган. 

Бунин биринчи марта 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга Россия паспорти билан визасиз кирмоқчи бўлганди. Бироқ ҳаракати муваффақиятсиз якун топганди. 

Ўзбек чегарачилари тадқиқотчига ҳар икки ҳолатда мамлакатга кириш сабабини тушунтирмаган, фақат ушбу масалани аниқлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берган. 

Бунин охирги марта 2018 йил қиш фаслида Ўзбекистонга борган ва Бухорога ташриф буюрганди. 

Тадқиқотчи ўзига нисбатан қўйилган тақиқни сўнгги уч йил ичида қатағонлар бўйича олиб борган тадқиқотлари ва Шинжондаги Xinjiang Victims Database (Шинжонда Хитой сиёсати қурбонлари, уларнинг қариндошлари ва йўқолиб қолганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси) лойиҳаси доирасидаги фаолияти билан боғлайди. 

Мазкур маълумотлар базасида 8 минг қурбон тўғрисида маълумотлар мавжуд. 

Тадқиқотчининг тахминича, Пекин билан яхши алоқа ўрнатган ҳамда Хитой инвестициясидан манфаатдор бўлган расмий Тошкент унинг фаолияти давлатлараро алоқаларга салбий таъсир кўрсатишидан чўчиган. 

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор туманида одамларни диний (ислом динига содиқлик) ва этник келиб чиқиши учун таъқиб қилиш кучайган. 

Бундай таъқиблар уйғурлар (минтақадаги энг катта этник гуруҳ), шунингдек, «қайта тарбиялаш» жамлоқларига юборилган қозоқ ва қирғизларга Human Rights Watch маълумотларига кўра, жамлоқларда сақланаётган кишилар сони бир миллионга яқин) қаратилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 march 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
14 july 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат  Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидан. Зарбдор МФЙ Зарбдор кўчасида жойлашган фермерга тегишли буғдой даласи ёқиб юборилган.   Мурожаатга илова қилинган суратларда ёнғин оқибатида буғдой даласидан ташқари, атроф муҳитга, дарахтларга ҳам зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин ...
8 december 2023
Таралгай мушк ила анбар, Кўчамдан Салим  ўтганда, Изида тупроқ ўлгай зар, Кўчамдан  Бахтий ўтганда. Бошига соябон бўлмоқ Умидида ошиб ...
17 january 2017
17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган. Шу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...