• Фото: AP/Марк Шифельбейн
Асосий мавзулар
3 june 2020

Associated Press: Хитой коронавирус ҳақидаги маълумотларни атай яширган

Ўтган йилнинг январида ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) Пекиннинг коронавирус тарқалишига бўлган тезкор муносабатини олқишлаётган пайтда Хитой расмийларининг хатти-ҳаракатлари ҳеч бир мақтовга лойиқ эмас эди.

Пекин томонидан коронавирусга қарши ҳеч қандай  «ўз вақтида тезкор муносабат» билдирмаганди. Январь ойида ЖССТ ёзганидек, Хитой очиқлик мажбуриятларини ёқламаган эди. Аслида айнан Хитой ҳукумати дунё ва, аввало, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти учун зарур бўлган маълумотларнинг тарқалишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда бугун «Ассошиэйтед пресс» (AP) агентлиги ёзмоқда.

Хитой вируснинг хусусиятлари ҳақида лаборатория маълумотларини тарқатишни истамасдан, ўсиб бораётган хавфни яшираётган бир пайтда турли мамлакатлардаги учта лабораторияда коронавирус тўлиқ декодланган.

«Хитой давлат соғлиқни сақлаш ички тизимида рақобат йўқлиги, маълумот тарқалиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилганлиги ўнлаб интервьюлар ҳамда ҳужжатли манбаларга асосланган ва бу давр қораланишга лойиқдир», дея таъкидлайди AP.

Хитойдаги давлат лабораториялари геном тўғрисидаги маълумотни ундан олдин бошқа бир лаборатория вирусологияга ихтисослашган веб-сайтда 11 январь куни чоп этганидан кейингина эълон қилган эди.

Аммо шундан кейин ҳам Хитой расмийлари ушбу вирус ҳақида икки ҳафта давомида маълумотлар эълон қилишга журъат эта олишмади.

«Айнан шу даврда (ЖССТнинг ёпиқ йиғилишлари баённомасига асосан) беморлар ва инфекция ҳолатлари тўғрисида батафсил маълумот кўпроқ зарур эди. Бу, эҳтимол, коронавируснинг ҳалокатли таъсирини камайтиришга ёки унинг тарқалишини секинлаштиришга ёрдам берган бўлар эди», дея хабар беради AP веб-сайти.

ЖССТ расмий вакиллари Хитойни ошкора олқишлашди, эҳтимол бу Пекинни рағбатлантириб, ўзларига керакли маълумотларни олиш учун қилингандир. Ҳар ҳолда AP агентлиги бу тахминни ўз манбаларидан олинган маълумотларга асосланиб илгари суради.

Аммо шахсий суҳбатларда ЖССТнинг юқори лавозимли амалдорлари Хитой томони вируснинг одамдан одамга юқиши ҳақида етарли маълумотлар бермаганидан шикоят қилишган. Хитойлик мутахассислар ЖССТ билан янги коронавирус дунёнинг бошқа ҳудудларига тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини ҳам баҳам кўришмаган.

Америкалик эпидемиолог Мария ван Керкхове (Maria van Kerkhove) ёпиқ йиғилишларнинг бирида маълумотлар етишмаслигидан шикоят қилди. У бундай маълумотларсиз коронавирусга қарши чора-тадбирларни режалаштириш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Мақола «Элтуз» томонидан «Ассошиэйтед пресс» нашридан олиниб ўзбекчага ўгирилди. Cуратда: (Фото: AP/Марк Шифельбейн) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Хитойдаги вакили Гауден Галеа (Gauden Galea) Пекиндаги анжуманда гапирмоқда.

Тағин ўқинг
14 august 2019
Бир гуруҳ фаолларнинг 13 август куни шоир Маҳмуд Ражаб ҳимоясига норозилик намойиши ўтказишни сўраб Хоразм вилояти ҳокимига, вилоят ИИБ ...
5 december 2025
Фарғона виляти, Данғара туманидаги 18 мактаб бассейни бузилиб, шу ҳовуз ва ҳатто югуруш йўлакчаси ҳам бир тадбиркорга иссиқхона қуриш ...
26 august 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
22 october 2018
Яқин кунларда Ўзбекистонда қимматчилик бошланиши ҳақида аҳоли ўртасида шу кунларда анча кенг тарқалган хавотирнинг асоссиз эмаслигини ҳукуматнинг ўзи тасдиқлади. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...