Асосий мавзулар
8 august 2020

Ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг китоби Лондонда чоп қилинди

Британиянинг Hertfordshire Press нашриёти кенг ўқувчилар эътиборига ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг “Рангин кўзёшлар” деб номланган шеърий тўпламини тақдим этди. Китоб тақдимоти Мадридда бўлиб ўтадиган «Open Eurasia and Central Asia Book Forum and Literature Festival 2020» 9-адабий фестивали доирасида ўтказилади.

Хосият Рустамова 1971 йил 19 мартда Наманган вилоятининг Олмос қишлоғида туғилган. Кўплаб шеърлари ҳамда шеърий китоблари рус, озар, тожик, инглиз, немис, швед, голланд, вьетнам, француз, испан, итальян, турк, қозоқ сингари кўплаб тилларга таржима қилиниб, китоб ҳолида чоп этилган.

Жумладан, 2006 йил Туркияда « Yarınsız günler” (“Эртаси йўқ кунлар”), 2008 йил Озарбайжонда “Qorxunç” (“Қўркинч”), 2020 йил Қозоғистонда «Севги анатомияси» китоблари чоп этилган. Якинда «Chiều cao của gió» (“Шамолнинг баландлиги”) номли китоби Вьетнамда, «İki güneş” (“Икки қуёш”) номли китоби Туркияда чоп этилди. 2015 йилда Озарбойжоннинг Микоил Мушфиқ номидаги халқаро мукофотини қўлга киритган. 2018 йилда OEBF фестивали доирасида Open Eurasia 2018 танловининг шеърият йўналиши бўйича ғолиб дея эътироф этилган. Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

***

Бўлди, қайтармайман саволларимни
Биламан, барига жавоб берасан.
Боши очиқмикан хаёлларимнинг,
Нега қўрқмай кириб келаверасан?

* * *

Боряпман…
Нишонга тегмаган ўқдай,
Кафтимда дунё бор – гўё бир сиқим.
Шунча оломоннинг ичидан қўрқмай,
Юрагимни баланд кўтариб чиқдим.

Нима ҳам кўрибман қирқ йил ичида,
Яшаб ҳам бўлдимми? О, нақадар оз
Онт ичишим мумкин. Бари беҳуда —
Фақат муҳаббатим муҳаббат, холос!

* * *

Ўзимни пиширдим оловларингда,
Жуда узоқ йиллар… Секин… Шошмадим.
Музаффар руҳимнинг бежон танимдан
Куйган жойларини олиб ташладим.

Бир кун келиб қолсам cенинг ёдингга,
Кечир, танимасанг, кўриб чиройим,
Шунча кутиб-кутиб cенинг олдингга —
Тирик боролмасам, Худойим.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 june 2024
Маккада жазирама иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди. Элтуз иқлим ўзгаришига оид хабарлар билан ўз кўрсатувларини давом ...
13 december 2016
2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди. Янги президентнинг ...
3 december 2025
Европа Иттифоқи Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритади. Бу ҳақда Politico нашри хабар ...
6 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига дафн қилинишини Eltuz.com манбалари тасдиқлади: «Шоир жасади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...