Асосий мавзулар
21 september 2025

Вақт машинаси: Дереник Апресян

Ўша машъум 30-йилларда миллатимиз ойдинларининг қатағонлари тепасида турганлар орқасида нафақат миллат хоинлари, балки миллатимизнинг чинакам ташқи душманлари ҳам кўп эди, албатта.

Шундайлардан бири жадидларни қатағон қилишда фаол қатнашган арман миллатчилари ташкилоти – “Дашноқцутюн” аъзоси Дереник Захарович Апресяндир.

Фитратни ўлимга маҳкум қилган жаллодларнинг энг катталаридан бири айнан мана шу Апресян бўлади. Дереник Захарович Апресян 1899 йил Россия империясининг Елизаветпольск губернияси Қозоқ уезди Татли қишлоғида туғилган.

Унинг Чор Россияси Ўрта Осиёга бостириб келгандан сўнг улар билан келган арман жамоасининг фарзанди экани аниқ. Дереник руҳонийлар оиласида дунёга келган (кўп жаллодларнинг руҳонийлардан келиб чиқиши жудаям ғалати).

1917-1918 йилларда ёш Дереник арман миллатчилари ташкилоти – “Дашноқцутюн” аъзосига айланиб, большевиклар уюштирган жиноятларда қатнашади.

1919-1920 йилларда Тифлисдаги Закавказье университетининг тиббиёт факультетида ўқийди. 1921 йилда Яков Свердлов номидаги коммунистик университетни тамомлаган. 1919 йилдан РКП (б) аъзосига айланади.

1921 йилда Москва иссиқлик бошқармасининг таъминот бўлимида назоратчилик қилади. 1921-1926 йиллар Забайкалье губернияси қўмитасида хўжалик ва партия ишларида тарғибот-ташвиқот бўлими мудири лавозимида ишлайди. 1922 йилдан Приамурск губернияси РКП (б) бюроси масъул котиби.

Фитрат каби жадидлар илму урфон, зиё тарқатаётган пайтда Апресян, Сегизбоев, Юсупов сингарилар большевикларга қулдай хизмат қилиб, уларнинг доҳийларига сиғиниш билан овора эдилар.

Большевикларга эса айнан ана шундай одамлар, буйруқни сўзсиз бажарадиган ана шундай манқуртлар, жаллодлар керак эди. Апресяннинг хизматларини инобатга олган партия 1926 йилдан уни ўзининг жазолаш машинаси бўлган ОГПУ сафларига олади.

1931 йилда эса Апресян ОГПУда бўлим бошлиғи ўринбосарлигигача кўтарилади. Қаранг, Москвада ОГПУнинг ҳатто бўлим бошлиғи ҳам бўлмаган бир одамнинг Ўзбекистон ички ишлар халқ комиссари қилиб юборилиши ғалати.

Бу оддий тасодифга ўхшамайди. Большевиклар 17-йилдаги Туркистон озодлик ҳаракатини арман миллатчилари қўли билан бостирганларини жуда яхши эслашарди.

Бу сафар ҳам айнан ўша миллатнинг миллатчилар ташкилоти – “Дашноқцутюн”нинг собиқ аъзоси бўлган кимсани ўзбек зиёларини қатағон қилиш учун юборганлиги тасодиф эмасди менимча.

Дереник Захарович Апресян 1937 йил август ойидан 1938 йил ноябригача Ўзбекистон ССР НКВДга раҳбарлик қилиб, махсус учлик таркибига киради.

Апресян ўзбек ойдинларини, жадидларини аёвсиз қатағон қилишда фаол қатнашган. Энг қизиғи, ўзбек миллатининг бу қотилини Ўзбекистон ССР ҳудудидан СССР Олий Советига депутат қилиб сайлаганларига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Сайловлар қачон ўзи шаффоф, соф адолатли ўтганки, ўша мудҳиш 30-йилларда ўтса?

Аммо мазлумлар қарғиши қиёматгача қолмас экан. Апресян 1938 йил 20 ноябрь куни Ежов кадри сифатида Германия, Япония, Италия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинади.

1939 йил 22 февраль куни СССР Олий суди ҳарбий коллегияси ҳукми билан Москва яқинидаги Коммунарка туманида отиб ўлдирилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 february 2021
Cурхондарёлик тадбиркор Ҳ.Олимов 17 февраль куни президент Мирзиёевга видеомурожаат йўллади. Мурожаатида у Музработ тумани ҳокими Эркин Олимов уни йўқ ...
7 october 2020
Комил Аллламжонов томонидан асос солинган, ҳайдовчиларни ўқитишга ихтисослашган Avtotest Report компанияси 2017 йилда ҳукумат қарори билан тўла монополия ҳуқуқини ...
6 june 2022
“Поп тумани ҳокимлигида ёлғончилик, ерларни талон-тарож қилиш авж олган. Таниш-билишчилик кучайган, тадбиркор фермерларнинг ер майдонлари ноқонуний тортиб олинган”. Бу ...
28 february 2017
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол Тошкент Халқаро аэропортига Каримов номини бериш ҳақидаги президент қарорига эътироз билдириб Мирзиёевга мактуб ёзди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...