• Улуғбек Мирзамуҳамедов қимматбаҳо машиналар коллекциясига эга эди - eltuz.com
Асосий мавзулар
28 december 2020

Каримовнинг қудратли ёрдамчиси озодликка чиқарилди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбаларнинг “Элтуз”га хабар беришича, 2016 йил август ойи охиригача президент Ислом Каримовнинг референт-ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва 2020 йил ноябрь ойи охирларида ДХХ томонидан қамоққа олинган Улуғбек Мирзамуҳаммедов ўтган сешанба, 22 декабрь куни озодликка чиқарилган.

Манбалар 52 ёшли Мирзамуҳаммедовнинг нима сабабдан озодликка чиқарилгани уларга номаълум эканини айтишди.

“Балки ДХХ катта миқдордаги расмий гаров эвазига унга белгиланган ҳибс чорасини озодликда юриб терговга қатнаш шартига ўзгартиргандир.

Бундан ташқари, ДХХнинг очофат раҳбарияти Мирзамуҳаммедовнинг пуллари ва юритиб турган бизнесларини тортиб олиб, умуман жиноят ишини ёпган бўлиши ҳам мумкин. Унинг озод қилинишини президент Мирзиёев талаб қилган бўлиши ҳам мумкин”, дея тахмин қилди манбалардан бири.

Мирзамуҳаммедовнинг бир ойга етмасдан “Гвардейский” қамоқхонасидан чиқариб юборилиши кутилмаган ҳол бўлди.

Ўтган ҳафтада “Элтуз” Улуғбек Мирзамуҳаммедовнинг қамоққа олингани ҳақида “Каримовнинг қудратли ёрдамчисини аслида ким “буюртма” қилди?” сарлавҳали мақола эълон қилган эди.

Унда “Элтуз” ўз манбаларига таянган ҳолда Улуғбек Мирзамуҳаммедов аслида Тошкентдаги доираларда “Садаф”, “Тишдўхтир”, “Стоматолог” лақаблари билан танилган Фаррух Мирзаевнинг буюртмасига кўра “ичкари”га олингани ҳақида ёзган эди.

Мақолада бу буюртмага Фаррух Мирзаевнинг Улуғбек Мирзамуҳаммедов олдидаги йирик (бир неча миллион АҚШ доллари) миқдордаги ҳамда ҳануз тўланмаган қарзи сабаб экани иддао қилинган эди.

“Элтуз”га яқин манбаларнинг айтишича, Каримов иқтидорининг сўнгги йилларида ёрдамчи-референт Георгий Крайновнинг ўрнига тайинланган Улуғбек Мирзамуҳаммедов тезда ўз лавозимини суиистеъмол қилишга тушган.

Жумладан, Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.

“Элтуз”нинг Тошкентдаги манбасининг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил сентябрь ойида иқтидорга келиши биланоқ Улуғбек Мирзамуҳаммедовни ишдан олиб ташлаган.

“Улуғбекка суяниб юрганлардан биргина “Мурод билдинг” қолди”, дейди “Элтуз” манбаси.

Унинг қўшимча қилишича, Улуғбек Мирзамуҳаммедов ҳибсга олингунга қадар Тошкентдаги тарихий обидаларни бузиб, ўрнига кўп қаватли уйлар қуришга одатланган “Murod Building” ширкати раҳбари Мурод Назаровга “қалқон”лик қилиб келган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 september 2017
Ўзбекистонда ҳар йили талабалар пахта теримига мажбурий жалб қилинади. Иловадаги анимацион видео айни муаммо ҳақида: Нима учун Ўзбекистонда бундай ...
5 april 2021
Муҳтарам ўқувчи, сизга бундан 38 йил олдин юз берган воқеаларни гапириб беряпман. 38 йил олдин Аҳмадшоҳ Масъуднинг яширин истеҳкомларидан ...
23 february 2021
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
14 march 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...