Асосий мавзулар
8 january 2021

Олимпиадага кетаëтган шогирд ва устоз Қорақарға довонида ўлди

Навоийда фан олимпиадасига боришда автоҳалокатга учраган ўқувчи ва ўқитувчи 7 январь кунида ҳам жонлантириш бўлимида қолмоқда. Улар 5 январь куни аварияга учраган эди.

Ўша куни нуроталик ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб йўлга чиққан “Нексия” русумли такси йўлда ҳалокатга учраши оқибатида бир ўқитувчи ва бир ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Машинада бўлган яна бир ўқитувчи ва ўқувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган, ҳайдовчининг ҳам аҳволи яхши эмас.

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати шифохонадаги ўқувчи ва ўқитувчи ҳолидан хабар олиб турилганини, олимпиада қолдирилгани, иссиқ кунда ўтказилиши мўлжалланганини маълум қилди.

Айтилишича, ҳайдовчи Қорақарға довонидан ўтаётганда тезликни оширгани сабабли машина йўлдан чиқиб кетгани оқибатида ўлган кимё фани ўқитувчиси 27 ёшда, ўқувчи эса 18 ёшда бўлган.

– Ҳар йили об-ҳаво ноқулай келган вақтда довон йўли ёпиларди, – дейди воқеани изоҳлаган Навоий вилояти ИИБ ЙХҲБ ходими. – Бу йил Янги йил байрами сабабли об-ҳаво ёмон келса ҳам довон ёпилмади. Автомашиналар эса узоқ, айланма хавфсиз йўлдан юрмагани натижасида шу ҳалокат рўй берган. 

Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобомирзонинг айтишича, вафот этган қиз тумандаги 2-мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлган. 27 ёшли кимё ўқитувчиси ҳам шу мактабда 4 йилдан буён дарс бериб келган.

“Элтуз” мухбирининг ўқувчилар фан олимпиадасига бошқарма томонидан назоратга олиниб олиб борилмайдими, деган саволига бўлим мудири “Шундай қилиш эсга келмабди”, дея жавоб берди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Қодиров мактаб ўқитувчилари ва директорининг бу автоҳалокатда айби йўқлиги, уларга ўқувчиларни таксида олиб бориш кўрсатмаси туман халқ таълими бўлими мудири томонидан берилганини маълум қилди ва мудирга чора кўрилиши эҳтимоли борлигини билдирди.

Туман халқ таълими бўлими мудири “Элтуз” билан суҳбатда ўқувчилар Нуротага қайтариб олиб келингани, ўзи эса шифохонада ётган жабрланувчилар олдига қатнаш билан оввора эканини айтди.

Тағин ўқинг
17 may 2017
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига ...
3 february 2025
Роттердам шахрида таниқли ўзбек кино устаси Али Хамроев суратга олган «Паражановнинг настарин шаббодаси» («Сиреневый ветер Параджанова») дея аталган ҳужжатли ...
22 april 2020
Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики «Ер» (Earth) деб номланган анимацион клипида 30 дан ...
16 may 2016
Ўзбекистонда фермерларга қарши бошланган «Ойболта» дея номланган кампанияга кўра, белгиланган режани уддаламаган фермерлар, давлатга ерини қайтариб бериши, пахта етиштириш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...