Асосий мавзулар
2 march 2021

Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси 90 ёшда

Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв туғилган кун.

Айнан Горбачёв берган ҳуррият боис мен, журфакнинг оддий талабаси, мустақил “Эркин сўз” газетасини нашр қилдим, “Эркин ëшлар” уюшмасини тузиб, талабаларни ҳаракатга келтириш ташаббускорларидан бири бўлдим.

Ўшанда совет мафкурасидан мияси бетон каби қотган домлалар сенга бу журъатни ким берди деганида, Михаил Горбачёв деганман.

Айни журъат қанотида Ўзбекистондаги илк мустақил ТВ ташкилотчиси бўлдим. Агар Горбачёв бўлмаганида Ўзбекистон мустақил бўлмас эди. Горбачёвдан миннатдорман. Фақат бу миннатдорлик қатида озгина гина-кудурат ҳам бор.

Бизга демократия, сўз эркинлиги ва, энг муҳими, мустақиллик ато қилган Горбачёв бошимизга Каримов каби бир жоҳил мустабидни тикиб кетди. 1989 йил 23 июнь куни Михаил Горбачёв Ўзбекистон Компартияси биринчи котиблигига Каримовни тайинлади.

Инсоф юзасидан айтиш керак, Горбачёв аввал бошиданоқ Каримов номзодига қарши чиқди ва унинг номзодини тасдиқламади. Кадрлар бўйича масъул Егор Лигачёв ҳам Каримовга қарши бўлди. Улар тасарруфидаги маълумотларда Каримов бошқалардан фарқ қилмайдиган жоҳил бир обком котиби эди.

Аммо СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзе Горбачёвни кўндирган. Совет Иттифоқи каби улкан мамлакатнинг минг бир ташвиши билан банд Горбачёв шартли тарзда бу нусхани Ўзбекистонга раҳбар қилиб қўйди. У ëғи нима бўлганига тарих гувоҳ.

Барибир Горбачёвга узоқ умр тилайман ва у ўзи яратган калтакесаклардан узоқроқ яшайди, деб умид қиламан.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 december 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади ...
22 february 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса ...
3 april 2018
Ўзбек журналисти ва ёзувчиси Ҳамид Исмоилов давлат уни «демократик тенденцияларга мос келмайди» деб топганидан сўнг 1992 йилда Ўзбекистондан қочишга ...
11 march 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...