Асосий мавзулар
4 march 2021

“Президентнинг Андижонга келиши”га туну кун тайёргарлик

Андижон шаҳрининг йиллар давомида эътиборсиз қолган кўчалари обод қилина бошланди. Чуқурлар ямалиб, лой кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Эски канализация қувурлари янгисига алмаштирилмоқда. 

Одамлар қаёқдан кун чиққанига ҳайрон. Шу пайтгача бирор раҳбар бош суқмаган чекка маҳаллалар, ички кўчаларда ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари кетмоқда. 

Аҳоли вакилларининг айтишича, маҳаллий раҳбарларга инсоф киришига  Ўзбекистон президентининг Андижонга ташрифи кутилаётгани сабаб бўлган. 

“Бир йил олдин кўчамиз ковланиб, қувурлар алмаштирила бошланган, кейин эса ўша ҳолича ташлаб кетилганди, – дейди шаҳарнинг Майдон бозор деб аталувчи ҳудудида яшовчи фуқаро Дилфуза Қосимова. – Ўйдим-чуқур, лой кўчаларда қиш ичи роса қийналдик. 

Табиий газимиз ҳам йўқ. Баллонли газ икки ойда бир келади. Бир ҳафтадан бери эса йўл қурувчилар кўчамизда туну кун ишлашмоқда. Шаҳар ҳокимлиги вакиллари кунда шу ерда. Газ баллони бир ҳафта ичида 2 марта келди. Мирзиёев тез-тез келиб турса бўларкан”.  

Айни кунларда шаҳардаги Темирчилик, Саноат кўчалари ва Қўшариқ даҳасида йўлсозлар кеча-кундуз меҳнат қиляпти. Йўл бўйларида-ку, иш бир зум тўхтагани йўқ.

Давлат раҳбари ўтган ойда Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюрган, кутилмаганда йўналишни ўзгартириб, режада белгиланмаган кўчаларга кириб борган эди.

– Менимча, ҳокимликдагилар президент Андижонга келганида ҳам шунақа қилади, деб ўйлашяпти. Шунга қўрққанидан “орқаларини ёпишяпти”, дейди Қўшариқ даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Шукрилло  Аҳмедов. 

Ҳозирча президентнинг вилоятга ташрифи санаси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Вилоят ҳокимлигида ишловчи манбанинг маълум қилишича, давлат раҳбари катта эҳтимол билан март ойининг иккинчи ярмида келиши мумкин. 

Бироқ унинг келишидан кўра яна бирор ой келмай туришини хоҳлаётганлар жуда кўп. Чунки бу хабарнинг ўзиёқ аҳолининг кўплаб муаммолари ечилишига олиб келмоқда.

– Ҳокимлар мулойим тортиб, мурожаатчиларни қабул қила бошлади, банкларда кредитлар берилиши тезлашди. Қанийди президент ана бораман, мана бораман, деб ташриф муддатини чўзиб турса. Баҳонада ҳамма кўчаларимиз асфальтланиб, маҳаллаларимиз анча ободлашиб қолади, – дейди аҳоли вакилларидан бири.

Тағин ўқинг
16 january 2026
Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов фейсбукдаги саҳифасида кремл пропагандасининг Ўзбекистонга қарши навбатдаги ҳуружлариини кескин қоралаб чиқди. Илҳомовнинг фикрича, Россия телеканалларидаги ...
22 july 2019
Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотига Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг тақиқланганлиги ҳақида маълумотни ўз ичига олган 40.000 нусха варақа, шиорлар тайёрлаш ...
1 august 2025
Ислом шариатига кўра¸ еттинчи амирал мўмин халифа Сулаймон ибн Абдул Малик (674—717)ҳукми билан 715 йилда Қутайба найза санчиб ўлдирилиб ...
22 april 2019
Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...