Асосий мавзулар
2 june 2021

Депутат Сафар Остонов қонунни нега бузмоқда?

Rost24 нашри депутат Сафар Остоновнинг қонунга хилоф тарзда газета бош муҳаррири бўлиб қолаётганига эътибор қаратди.

Мақолада билдирилишича, Сафар Остонов ўтган йилнинг 22 декабрида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон 63-сайлов округидан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига депутат қилиб сайланган эди. 

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Бироқ Сафар Остонов ҳозиргача илгаригидек «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталарида бош муҳаррири лавозимида, яъни маош тўланадиган иккинчи жойда ишлашда давом этмоқда.

«Қонун ижодкори бўлган депутат Сафар Остонов Ўзбекистон фуқароси сифатида Ўзбекистон қонунчилигини ҳурмат қилиши лозим эмасми?!” дея писанда қилади Rost24 нашри.

Тағин ўқинг
5 december 2016
«Отаси» ўлиб, етим қолган Ўзбекистон телеканаллари ноябрь ойида асосий эътиборини сайлов мавзусига, ундан ҳам муҳимроғи сайловда 88,6 фоиз овоз ...
17 january 2026
1955 йил 17 январь куни эрталаб АҚШнинг Коннектикут штати қирғоқларида тарихий воқеа юз берди. Дунёдаги илк атом сувости кемаси ...
25 november 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ниҳоят Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларига таҳдидига ўз муносабатини билдирди. Гарчи унинг баёнотида айнан ...
24 december 2025
«Ҳаёт — ўзингни излаш эмас, балки ўзингни яратишдир»
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...