Асосий мавзулар
10 december 2021

БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистонга олқиши ва тавсияси

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолаин Ўзбекистон ҳукуматининг Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги аёллар ва болаларни ватанига қайтариш ва реинтеграция қилишга қаратилган “Меҳр” операциясини юқори баҳолади. 

“Оила бирлиги ва жамиятни қўллаб-қувватлашга асосланган ўзбек модели ватанга қайтариш, бола манфаатларини кўзлаш, зиддиятли ҳудудлардан қайтган аёлларни мазмунли реинтеграциялаш бўйича сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаракатлар марказида бўлган илғор тажриба намунасидир”, деди Ни Аолаин.

Сурия шимоли-шарқидаги лагерларда минглаб аёллар ва болалар можаролашаётган гуруҳлар томонидан ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган. 

БМТ экспертларининг таъкидлашича, улар қийноққа ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага, зўравонлик, эксплуатация каби халқаро ҳуқуққа зид муносабатга дучор бўлишади.

БМТ махсус маърузачиси дунё мамлакатларини бу инсонларни ўз ватанига қайтаришда Ўзбекистондан намуна олишга даъват этди.

Шу билан бирга, Ни Аолаин Ўзбекистонга 10 кунлик ташрифи якунида терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини, жумладан, фикр билдириш, йиғилиш, адолатли судлов, озодликдан маҳрум қилиш, қийноқлардан озод қилиш, диний эркинлик ва эътиқод ҳуқуқини ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирди. 

У Ўзбекистоннинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги қонунлари, хусусан, Жиноят кодексидаги кўплаб моддаларнинг кенг ва ноаниқ мазмуни билан боғлиқ хавотирларини билдирди. 

Махсус маърузачининг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ, шунингдек, терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун уларни жиддий қайта кўриб чиқиш лозим. 

У терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг фуқаролик жамияти ва нотижорат ташкилотларга салбий таъсирини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.

Ни Аолаин илгари миллий хавфсизлик баҳонасида ҳибсга олинган, хусусан, қийноқлар, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага учраган шахсларнинг ҳуқуқлари жиддий бузилиши ҳолатларини бартараф этиш учун тергов ўтказиш, мазмунли ҳимоя воситалари ва товон тўлаш имкониятига эга бўлган расмий ва мустақил текшириш механизмини яратишни тавсия қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 august 2017
Июль ойида Ўзбекистон телевидениеси ҳаётида рўй берган энг муҳим ҳодиса, шубҳасиз, «Ўзбекистон 24» телеканалининг фаолият бошлагани бўлди. Гарчи мамлакат ...
23 september 2019
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб адолат истаб 22 сентябрь куни Хоразмдан Тошкентга қараб йўлга ...
19 march 2018
Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни «КамАЗ» машинаси тагида ...
26 july 2019
Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда. Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...