Анонс
23 october 2023

Таниқли ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзованинг онаси вафот этди

22 октябр куни Uzbek forum раҳбари Умида Ниëзованинг онаси Сожида Жалолова 78 ëшида  оламдан ўтди. Марҳума Сожида Жамолова Шарқий Туркистон инқилобий республикасининг илк президенти Алихон Тўра Соғунийнинг акаси Обидхон тўранинг неварасидир.

«Онам доно аёл эдилар. Гуманист, характерлари озгина менга ўтган» дея ёзди Умида Ниёзова ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз Умида Ниёзова ва унинг Uzbek Forum ташкилоти Элтуз нашрининг асосий ташаббусчиларидан бири ва яқин ҳамкоридир. Айнан Умида Ниёзова саъй ҳаракатлари билан Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида улкан натижаларга эришилган.

Элтуз жамоси ҳуқуқ фаолининг онаси вафоти муносабати билан Умида Ниёзовага ва унинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Тағин ўқинг
6 october 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
15 april 2025
Ўзбек тили ва элининг эркин бўлиши учун курашган, умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб ...
6 january 2026
Муҳаммад Солиҳ ТОШКЕНТГА ВИДО Мен қамоқдан чиқаркан, фуқоралик Ички Ишлар Вазирлиги паспортимни олиб қўйганди. Аммо улар менга депутатлигимда берилган ...
13 may 2016
Ўқитувчиларга маош ўрнига берилаётган «жўжанинг давлат курси» бозор нархидан икки баравар қиммат экани ҳақида урғулайди Озодлик радиоси. Eltuz.com Нукус ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...