Асосий мавзулар
12 april 2024

Вьетнамнинг Ортиқхўжаеви ўлимга ҳукм қилинди

Расмдаги хотинни отиб ўлдириш учун олиб кетишмоқда. У Вьетнамлик тадбиркор. Веьтнамнинг Ортиқхўжаеви.

Вьетнам суди тадбиркор Чыонг Ми Ланни ўлимга ҳукм қилди.

У тадбиркорлик баҳонасида ҳар хил схемалар ëрдамида 12 миллиард давлат пулини ўмарган.

67-яшар Чыонг Ми Лан — Вьетнамнинг машҳур бизнесмени. Пластик дераза ромдан тортиб дазмолгача ишлаб чиқариб келган.

Бу хотин ўз фаолиятини бозорда косметика сотишдан бошлаган. 1989 йили коммунистик Вьетнам раҳбарияти бозор экономикасига ўтишни эълон қилганида бу хотин «Любая бизнес хороша» дея ( Ортиқхўжаевдан анча олдин) ўртага чиқди. Вьетнам пойтхтидаги ер участка ва уйларни арзон гаровга сотиб олди.

2012 йили Чыонг Ми Лан Сайгон тижорат банкини қўлга киритди.

Вьетнам қонунчилиги бир кишининг қўлида банкнинг 5 фозидан кўп акцияси бўлишини тақиқлайди. Аммо бу хотин юзлаб подставной компания ва ўлик жонлар ëрдамида Сайгон банкининг 90 фоиз улушига эга бўлди.

Чыонг Ми Лан банкдаги пулларни обналичка қилиб мамлакатдан обчиқиб кетган.

Масалан, 2019 йили бу хотиннинг шўпри бу хотин амри билан бонкадан тўрт миллиард долларни олиб подволга тиқиб қўйган

Чыонг Ми Лан оммавий равишда барча раҳбарларга мунтазам пора бериб келган.

Битта интевюсида бу хотин «пора бериш бу худди ғишт отганга ўхшайди. Сен қўлингдаги ғиштни отасан¸ кейин яна қўлингга ғишт тушади. Берсанг – оласан,» деганди. Қизиғи шундаки, Ортиқхўжааев ҳам шунга ўхшаш гапни айтган.

Бу хотин, масалан, Марказий банк главный инспекторига беш миллион доллар пора берган.

Клиника¸ универститет¸ кир порошок заводидан тортиб кир мошингача… Бу опа чирмовуқдан бутун Веьтнамни қоплаб олганди.

Чыонг Ми Лан устидан суд жараëни катта бўлди.

2700 киши сўроқ қилинди. Жараëнда 10 прокурор ва 200 адвокат қатнашди.

Суд материаллари 104 қутига жо бўлиб, умумий оғирлиги олти тонна бўлди.

Опа кечирим сўраб, тузалиш йўлига кирганини айтди.

Суд инобатга олмай отиб ташаш ҳақида қарор қабул қилди.

Вьетнамда 2016 йилдан бошлаб антикоррупцион кампания давом этмоқда.

Бу «Ëқиб ташовчи ўчоқ» деган тадбир доирасида юзлаб коррупционер мулозимлар қўлга олинган.

🚀Telegram (http://t.me/eltuz2022) |🔵Facebook (https://www.facebook.com/eltuzcom) |
🐦Twitter (https://twitter.com/ElTuz7) |📷Instagram (https://instagram.com/eltuz2015) | ▶️YouTube (https://youtube.com/@eltuz)

Тағин ўқинг
24 september 2025
DNA Motors МЧЖ ва унинг раҳбарияти ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хил хабарлар пайдо бўлди. Биз бунга ўз муносабатимизни бермоқчимиз. ...
11 april 2017
Шерали Жўраев халқ севган хонанда 70 ёшга тўлди. У 1999 йилдан буён ўзбек ҳукумати пешволари назарида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ...
4 june 2025
54 яшар ўзбек фаоли ва ютубер Йўлчибой Исмоилов Учкўприк суди томонидан 23 май куни уни жазолаш учун чиқарилган ҳукм ...
4 march 2020
Миллийлик билан ассоциация уйғотадиган яна бир атрибут — пахта гули туширилган чойнак-пиёла. Бу чойнак-пиёла дизайни ўтган асрнинг 60-йилларида ишлаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...