Асосий мавзулар
6 june 2024

Оқдарё, Амударё, Сирдарё, Челак ва исроф бўлаётган сув

Элтуз порталига навбатдаги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Сирдарё, Самарқанд, Наманган ва Қорақалпоғистондаги ватандошларимиздан келган. Таги ковланаётган кўпқаватли бино қулаб тушмайдими? Дастлабки мурожаат Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳридан.

«Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Манғит шаҳри Гулзор маҳалласи, Саховат кўчасидаги кўп қаватли бинониг таги ковланмоқда. Бу ҳолат шаҳарсозлик талабига зид эмасми? Ковлаш оқибатида кўп қаватли бино қулаб тушмайдими?» дея ташвишланмоқда воқеани тасвирга олган манғитлик Элтуз обуначиси.

Наманганнинг гўзал маҳалласида  бир ойдан бери сув оқиб исроф бўлмоқда.

«Ассалому алайкум Элтуз жамоаси, биз Наманган вилояти Янги Наманган туманидан мурожаат йўллаяпмиз.

Туманнинг Гўзал маҳалласи медшкола кўчасида мана 1 ойдан бери янги қилинган асфалтни сув ювиб ётибди. Шу кўчада жойлашган малака ошириш биноси ичидан сув чиқиб асфалтларда оқиб ётибди. Кўчада ариқ йўқ, ҳамма сув ўтган йили қилинган асфалтнинг устидан оқиб ётибди.

Бир тарафда дунё бўйлаб сув танқислик қилаётган бир вақтда Янги Наманган туманида сув асфалт бўйлаб оқиб ётибди. Иккинчи тарафдан асфалт қилиш учун опен бюджетдан ютаман деб халқ қанчалик қийналаётган вақтда тегишли ташкилотларнинг эътиборсизлиги натижасида ҳам сув исроф бўляпти, ҳам қийналиб қилинган асфалтлар кўчиб ётибди.

Илтимос шу материални ёритиб беринг, зора муздек кондитсионер ёқилган хонада креслосида ўтирган амалдорлар кўтини кўтариб, камчиликни бартараф этса. Баҳонада уларнинг юзи ҳам қуёшни кўрарди.» дея ёзади янги Наманганнинг гўзал маҳалласи турғуни.

Кейинги мурожаат Самарқанднинг Челак шаҳридаги ёшлар боғидаги ҳолат юзасидан. Фотосуратларда бутун истироҳат боғи бўйлаб ёйилган ахлат ва пластик чиқиндилар акс этган.

“Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Челак шаҳридаги ёшлар боғининг аҳволи. Тозаликка масъул ташкилотлар ҳолатни қандай изоҳлайди?

Ҳамшаҳарларимиз ҳам маданиятли, озодаликка эътиборли бўлиши керак…” дея ёзади ҳолатни суратга олган Паяриқ турғуни.

Кейинги мурожаат ҳам Самарқанддан. Оқдарёлик фермер хўжалиги эгаси, фермерларга рахбар келиб кўриши учун барча  техникани йўл чеккасига чиқариб қўйиш топшириғини бераётган ишчи гуруҳ вакили устидан нолимоқда.

 “Вилоятимизга ишчи гуруҳ келган экан. Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари барча фермерлар ва техникани ишчи гуруҳ раҳбари келишига М-37 йўлига олиб чиқишни буюрди. Еримизни олиб қўйиш билан пўписа қилди. Фермерларга шундай топшириқ бериш тўғрими?” дея ёзади Оқдарёлик фермер хўжалиги эгаси.

Бироқ на расмий Тошкент, на участка нозири кўзёшларга ишонмайди, сўнгги шикоят участка нозири ёрдамида уйидан қувиб чиқарилган икки фарзандли ногирон оила бошлиғидан. У иккинчи гуруҳ ногирони, хотини биринчи гуруҳ ногирони, икки эгизак фарзанди  ҳам ногирон туғилганини айтмоқда.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
4 june 2018
Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг ишдан олиниши унга алоқадор кимсаларни кемадан қочишга уринаётган каламушларга айлантирган кўринади. Қудратли солиқчининг катта-катта ...
14 january 2026
Бир киши газ идорасига телефон қилибди: — Ало, бошлиқ билан гаплашсам бўладими? — Бошлиқ йўқлар, нима гапингиз бор эди? ...
22 may 2016
Ўғузхон номидаги Туркманфильм киностудияси бошлиғи Сапармуҳаммад Жоллиев ўтган ҳафта “ишда йўл қўйган камчиликлари” сабабли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Туркманфилм ...
4 may 2017
Ўрислар «живучий» дейди. Ўзбекчада «яшовчан», «чидамли» деб таржима қилинади кўпинча. «Мослашувчан» деб ўгириш ҳам мумкин. Ўзбек матбуотига нисбатан шу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...