Асосий мавзулар
8 april 2025

Халқаро Турк Давлатлари Университети ташкил этилди

Туркия-Озарбайжон Университетидан сўнг Турк дунёсига қаратилган янги олий таълим муассасаси — Халқаро Турк Давлатлари Университети Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда фаолият бошлади.

Туркия ва Ўзбекистон Олий таълим кенгашлари ўртасида Тошкент шаҳрида Халқаро Турк Давлатлари Университетини ташкил этишга доир англашув меморандуми Туркия Олий ўқув кенгаши (YÖК) раиси Эрол Ўзвар томонидан имзоланди. Университетнинг академик фаолиятини бошлаши учун Туркиядаги тегишли университетлар тайёргарлик ишларини якунлади. Олий таълим кенгашида бўлиб ўтган имзо маросимида сўзга чиққан Ўзвар тарихий кунлардан бири юз берганини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

ГЛОБАЛ РАҚОБАТДА КУЧИМИЗ ОШАДИ

“Халқаро Турк Давлатлари Университетининг асосий мақсади — ҳар икки давлат эҳтиёж сезаётган малакали инсон ресурсларини тайёрлаш, фан ва технология соҳасида минтақавий ва глобал даражада етакчи бўладиган авлодларни вояга етказиш, маданий ва академик алмашинувни кучайтиришдир. Университетимиз Туркия ва Ўзбекистоннинг билим ва тажрибаларини бирлаштирган ҳолда ҳар икки давлат келажагига катта ҳисса қўшади. У ёш авлодни сифатли таълим билан таъминлаш билан бирга, илмий тадқиқотлар ва инноватсия соҳасида илғор лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали мамлакатларимизнинг глобал рақобатбардошлигини оширади.”

“ҚОБИҚ УНИВЕРСИТЕТ” МАҚОМИДА БЎЛАДИ

Халқаро Турк Давлатлари Университети бир неча маънода “қобиқловчи” университет мақомига эга бўлади. Университетимиз Туркиянинг етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мос таълим дастурларини амалга оширади. Дастлабки босқичда Истанбул Техника, Яқин Шарқ Техника, Ҳаcеттепе ва Эге университетлари томонидан муҳандислик, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида таълим дастурлари олиб борилади. Қўшма та’лим дастурлари асосида битирувчи бўладиган талабалар Турк дунёсидаги турли давлатларда ишлашга лаёқатли билим ва малакага эга бўладилар. Бу эса минтақадаги инсон ресурслари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Барча университетларимизни Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга чақиришда ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз.”

Тағин ўқинг
23 october 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
26 december 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. Чунки бу шаҳар Саҳара ...
7 may 2019
«Элтуз» нашри Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) иккинчи китоби, 5-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин ...
9 june 2020
“Uzauto Motors”нинг Асакадаги заводида автобуслар гаражида навбатчи механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли Аҳрорбек Сайфиддинов кўричакнинг зўрайиши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...