Асосий мавзулар
13 april 2025

АҚШда депортация таҳдиди остида қарийб минг нафар ўзбекистонлик бор

..АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) маълумотларига кўра, 975 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилиш тўғрисидаги якуний қарорни олган, лекин ҳали ҳам мамлакат ҳудудида, миграция марказларидан ташқарида қолмоқда. Ушбу ҳолатда жами 1,4 миллиондан ортиқ одам бор.

Депортация тўғрисида якуний қарорга эга бўлган ноқонуний мигрантлар орасида энг катта гуруҳ Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) фуқароларидан иборат. Шунингдек, рўйхатда Хитой (37 908), Гаити (32 363), Венесуэла (22 749), Эрон (2 618), Ўзбекистон (975) ва Покистон (776) фуқаролари ҳам бор.

АҚШда депортация қарори кутилаётган ёки аллақачон чиқарилган ноқонуний мигрантлар умумий сони 7 миллион кишидан ошади. Улардан фақат бир қисми ICE томонидан сақлаш марказларида жойлаштирилган, қолганлари эса турли кузатув дастурлари доирасида мамлакатда бўлиб турибди.

2021 йилдан буён депортация ишлари кўриб чиқилаётган мигрантлар сони жадал ўсиб, 2023 йилда 3,7 миллиондан 7 миллионга етди. Уларнинг айримлари яқинда чегарани кесиб ўтган бўлса, бошқалари АҚШда ўнлаб йиллардан бери яшаб келмоқда.

ICE депортацияни зудлик билан амалга ошириш қийинлигини бир нечта сабаблар билан изоҳлайди: берилган апелляциялар, мигрантларнинг қочқинлик мақоми каби қўшимча ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши ёки «Қамоққа олишга муқобил чоралар» дастурида иштирок этиши. Шунингдек, Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби 15 та давлат ўз фуқароларини қабул қилишдан расман бош тортган. Ироқ ва Вьетнам каби яна 11 давлат эса бундай талабларни «ёқимсиз» деб қабул қилади.

Оқ уйга қайтган Дональд Трамп иммиграция сиёсатига қаттиқ чоралар жорий этилишини эълон қилди. Ҳокимиятга келган биринчи куни у миграцияни чекловчи фармонларни имзолади, Мексика билан чегарада фавқулодда ҳолат жорий қилди ва АҚШда туғилган болаларга автоматик равишда фуқаролик беришни бекор қилиш ниятида эканлигини билдирди.

26 январдан бошлаб мамлакатда ноқонуний мигрантларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар бошланди. ICE маълумотларига кўра, операциянинг дастлабки икки кунида Чикаго, Ньюарк ва Майамида 2000 дан ортиқ одам қўлга олинди. CNN таъкидлашича, ҳибсга олишлар ҳатто АҚШда ўнлаб йиллардан бери яшаб келаётган ва жиноят содир этмаган шахсларга ҳам таъсир кўрсатган.

Мабодо 20 йилдан кейин биров «бу ўзбеклар кейинги 60 йилда нима қилган?» деб сўраса булар «Икки қиз ва унинг отасига лаганбардорлик қилиб умрини харжлаган» деган жавоб берилади. Шоир Иқбол Мирзо Гулнорага талпинган пайтида ҳаяжонланиб иштонига сийиб юборгани тарихга мухрланган. Бобур Бомбомурод деган шиғирчи эса Гулнорaни олдига югуриб бораман деб зинадан йиқилиб аяғини синдирган. Ўзбекистон Ислом университиети домласи диншунос олим Саидабзал Саиджалолов Гулнора Каримовага мувашшаҳ жанрида ëзилган ғазалини заррин рамкага солиб таъзим билан тақдим қилган эди. 

Мувашшаҳ жанри талабига кўра¸ «Гулнора Каримова» деган жумланинг ҳар бир ҳарфига биттадан мисра битилган.

Гўзалликка мудом ошно бўлибсиз¸

Умидбаҳш нигоҳдан кўнгиллар масрур.

Латофат-ла муҳаббатга тўлибсиз¸

Ноëб эҳсонингиз ҳаммага манзур.

Оромбахш сўзингиз ҳар дардга дармон.

Раҳмат дарëсидан бўлинг баҳраманд

Асло дилингизда қолмасин армон.

Бу мисралар ëнбошдан ўқилганида «Гулнора» деган исм кўринади. Ана шундан кейинги 8 сатрда «Каримова» деган сўз ҳам мувашшах рамкасига тиқилади.

Бу сатрлардан бирида Гулнора Каримовага қарата шоир “Раҳнамолик юки тоғдан-да оғир”¸ дея дардкашлик қилади.

Дунëда энг лаганбардор халқ бу ўзбек халқи.

Тағин ўқинг
15 june 2019
Мана, ҳафта айланиб, сиз билан яна  юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ...
13 may 2023
2005 йилнинг 13 майида Ўзбекистон ҳукумати ҳарбийлари томонидан Андижоннинг Бобур майдонидаги бегуноҳ одамлар отилганди… Ўша куни саҳарда Андижонда қўзғолончилар ...
4 april 2017
Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 30 март куни Россиядаги кўпфункцияли миграция марказини бориб кўрди. Айнан шу ерда Москвада ишлашни ...
27 august 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мурожаат Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарё вилоятидан. Қишлоқ аҳолиси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...