Асосий мавзулар
20 may 2025

РАССОМ ТУЗ:ШАРИФА МАДРАҲИМОВАДАН КИМ ҚЎРҚАДИ?

Эсингизда бўлса, 7 май куни ўзбек махсус хизматларини “Чинни дўконида рақс тушаëтган фил” дея ëзгандим.  Шу битикка кенгроқ изоҳ берсам.

Ирландияга бориши керак бўлган журналист Шарифа Мадраҳимова паспорти ичидаги чип махсус модда билан атай куйдирилди.

Мен гаплашган халқаро ташкилот вакиллари DHL почта хизмати мутахассислари ва исми айтилишини истамаган Ўзбекистон почтаси ходими эътирофига кўра, Ўзбекистон ДХХнинг малакасиз, уқувсиз ходимлари атайлаб Шарифа Мадраҳимованинг паспорти ичидаги чипни махсус восита билан куйдириб яроқсиз ҳолга келтиришган.

Буюк эҳтимолда бундан икки мақсад кўзланган:

1. Шарифа Мадраҳимованинг Дублин шахрига бориб халқаро мукофотни шахсан ўз қўли билан олмаслигини таъминлаш.

2. Шу кунларда чет эл сафарида бўлган Ўзбекистон президентини атай обрўсизлантириш.

Шарифа Мадраҳимова Frontline Defenders (“Фронтлайн Дефендрс”) ташкилотининг Осиë ва Европа қитъасидаги энг жасур ҳамда фаол одамга бериладиган юксак мукофотни қозонди. Мукофотни олиш учун Шарифа 20 май куни Дублин шаҳрига учиб кетиши керак эди.

Ирландиянинг Ўзбекистонда элчихонаси бўлмагани сабаб Шарифа сал олдинроқ ўз паспортини DHL почтаси орқали Дублинга жўнатган ва ичига виза ëпиштирилган паспорт соғ-солим Ўзбекистонга келган. Айнан Ўзбекистон ҳудудига киргани ортидан паспорт солинган конверт очилиб ичидаги Шарифа Мадраҳимовага оид паспорт таркибидаги рақамли чип махсус восита билан куйдирилган ва яна конвертга солинган.

Бунинг оқибатида Шарифа Мадраҳимова Ирландияга бориб шахсан мукофотни ола олмайди. Лекин Ирландияда Шарифани мукофотлаш тадбири бўлади ва унинг куйдирилган паспорти Янги Ўзбекистоннинг шармандали имиджи ўлароқ катта экранда кўрсатилади.

Ўқитувчилар билан биргаликда ДХХ ходимлари аттестация қилиниши керак. Саводсиз, жоҳил ва буюк эҳтимолда Россия фойдасига ишлайдиган двойной агентлардан тизим тозаланиши керак.

Нега ва ким журналист Шарифа Мадраҳимовадан қўрқади?

Тағин ўқинг
14 april 2024
2016 йили Риода, 2020 йил Токиода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари ғолиби Нозимахон Каюмова Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан дисфилификация қилинди. ...
14 october 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
10 may 2021
Хоразмнинг Хива туманида бир камбағал бева аёлнинг ўғли номига олинган 30 миллион сўм кредит маҳалла раиси ва ўқитувчи дохил ...
8 may 2023
Қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 8 май сонини тақдим этади. Ўзбекистонда 9 июл куни муддатидан олдин президент ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...