Асосий мавзулар
28 may 2025

ҚЎҚОНДА МФЙ РАИСИНИ САЙЛАШ ЖАРАЁНИНИ ЁРИТМОҚЧИ БЎЛГАН ЖУРНАЛИСТЛАР ҲАЙДАБ ЧИҚАРИЛДИ

28 май куни Қўқон шаҳридаги 16-Маҳалла фуқаролар йиғинида раисликка номзодларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Жараённи ёритиш мақсадида ҳудудга ташриф буюрган журналистлар сайлов ҳудудидан чиқариб юборилгани ҳақида Элтузга хабар етиб келди.

Журналистларнинг маълум қилишларича, улар сайлов жараёнини кузатиш, аҳолига ҳолис ахборот етказиш ва жараённинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида мактаб ҳудудига борганлар.

Бироқ, айрим фуқаролар, жумладан, собиқ маҳалла раислари Мадаминов Нозим ва Мўйдинов Азиз журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлар. Улар ОАВ вакилларини мактаб ҳудудидан ҳайдаб чиқаргани таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур маҳаллада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 264 нафарни ташкил этади. Амалдаги талабларга биноан, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланиши учун овоз беришда камида 60 фоиз, яъни 157 нафар сайловчи иштирок этиши шарт. Кузатувчиларнинг айтишича, сайловда атиги 70 нафар фуқаро иштирок этган ва уларнинг 10 нафари бошқа маҳаллаларда истиқомат қилувчи ва номзодга қариндош бўлган шахслар экани ошкор бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича маҳаллий давлат органлари томонидан расмий муносабат билдирилмаган.

Тағин ўқинг
20 february 2023
Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир инсон эди. 1980 йил, илк шеърларим Урганч тумани газетасида босилган куни ...
7 march 2020
“Straus House” муассиси туяқуш олиб  бераман деб одамлардан алдаб олган пулини тимсоҳ сотиб олиш учун сарфлабди. Аммо на тимсоҳдан ва ...
2 april 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
13 april 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...