Асосий мавзулар
7 june 2025

ХОРАЗМДА СУДЬЯЛАР ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ “ҚАМОҚ”ДА ЎТКАЗИШГА ҚАРОР ҚИЛИШДИ!

Қонунда ёзилганми? Ҳа. Президент фармони борми? Албатта. Демак, Қурбон байрами куни дам оласизми? Йўқ! Агар сиз Хоразм вилояти судларида ишласангиз, дам олиш – “оддий халқ” учун! Судья учун эса – судланувчилар билан байрам!

Хоразм вилоятида вилоят ва шаҳар-туман суд раислари, жиноят ишларини кўраётган судьялар Қурбон ҳайити муносабати билан берилган расмий дам олишни, керак бўлса, Меҳнат кодекси билан бирга архивга жўнатишган кўринади.

Судьялар “қонун устувор” дейишади-ю, лекин ўзлари “қонун устидан” кулишади.

Қурбон ҳайити кунида суд эшиклари очиқ. Судьялар “чидаб бўлмайди, ҳибсдаги инсонларимиз кутаяпти”, деб, балким муҳаббат, балким “план” туйғуси билан ишга чиқишган. Қонундаги дам олиш ҳақидаги моддалар эса чойнакнинг ёнига қўйиб қўйилган.

Бу ҳолатга маҳаллий аҳоли лолу ҳайрон: “Судья қонунни бузса, бошқаси кимдан ўрнак олсин?” дейди улар.

Тағин ўқинг
17 june 2024
Германиядан Ўзбекистонга депорт қилинаётган афғонлар, Исроилга отилаётган ракеталар, ОДКБни тарк этаётган Арманистон. Шунингдек Хисорак сув тошқини тафсилотлари Элтузнинг 600 ...
14 april 2016
«Ҳуқуқ» газетаси ана шундай қўшмачилардан иккитаси қўлга олиниб, одам савдосида айланиб, қонуний жазога тортилганини маълум қилди. Ёзилишича, Бухоро шаҳрилик ...
28 july 2025
26 июль куни Бухорода солиқ инспектори 400 АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олинди.  У тезкор тадбир давомида ДХХ ...
12 december 2017
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...