Асосий мавзулар
20 june 2025

КИТОБ ТУМАНИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРИЛДИ

2025 йил 19 июнь куни кечқурун Қашқадарё вилояти Китоб тумани Янгиобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Самадов Фаррух пичоқлаб ўлдирилди. Унинг жанозаси 20 июнь куни тушлик пайти ўтказилди.

Маълумотларга кўра, воқеа кеча кечқурун маҳаллий кафеда содир бўлган. Самадов Фаррух у ерда ҳамкасблари ва бир неча қассоб тадбиркорлар билан учрашган, еб-ичиш пайтида жанжал келиб чиққан ва натижада ҳоким ёрдамчиси пичоқлаб ўлдирилган.

Ҳозирда ҳодиса бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ишларини бошлаганлар.

Айтишларича, Самадов Фаррух пичоқланган пайтда Китоб туманидаги барча раҳбарлар, ички ишлар ходимлари ва профилактика инспекторлари Шаҳрисабз шаҳри ва Мираки шаҳарчасида ўтказилаётган Президент ташрифига тайёргарлик тадбирларига жалб этилган бўлган. Шу боис, Китоб туманида қонун устуворлигини таъминловчи мутасаддилар бўлмаган.

Маҳаллий аҳоли бу ҳолатдан ташвишда. Улар Президентдан Китоб туманига ҳам ташриф буюришларини сўрашмоқда.

Шунингдек, яқинда Китоб тумани Чармгар маҳалласи профилактика инспектори Ғаниев Ҳикмат фуқаронинг ишини судга олиб чиқмаслик эвазига 500 доллар пора олаётган пайтида қўлга олинган эди. У бир ҳафтадан буён ҳибсда сақланмоқда.

Кузатувчилар фикрича, туманда назоратнинг сусайиши катта муаммоларга олиб келмоқда.

Тағин ўқинг
19 march 2018
Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни «КамАЗ» машинаси тагида ...
23 march 2017
Президентнинг топшириғига лаббай деб жавоб бераётган партиялар депутатлари шу кунларда туманма-туман чопиб юрибди. Бу партияларнинг нашрлари ҳам мазкур сафарлар ...
3 may 2016
Апрель ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари «оқил ва доно юртбоши раҳнамолигида фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётган, мислсиз ютуқларни қўлга киритган ...
24 december 2025
«Ҳаёт — ўзингни излаш эмас, балки ўзингни яратишдир»
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...