Асосий мавзулар
4 july 2025

ГУЛИСТОНДА ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИ 10 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ!

Кеча, 5 июл куни, Гулистон шаҳар прокуратураси ўринбосарларидан бири 10 минг доллар пора олаётганда ушланди. Бу навбатдаги “қўлга тушиш” ҳодисаси бўлиб, Ўзбекистонда прокуратура тизимидаги чуқур илдиз отган коррупцияни яна бир бор очиб ташлайди.

Аслида Бош прокуратурадан тортиб туман прокуратурасидаги оддий инспекторгача  “энг катта ўғри”лар ёки “энг маҳоратли коррупционер”лар ҳисобланади.

Факт керакми? Мана факт! Улар мунтазам равишда тезкор тадбирларда ушланяпти. Чунки бу тизимда ҳеч ким “мушугини офтобга текинга чиқармайди”. Қилган-қилмаган иши учун “отнинг калласидай” ойлик олиб, бошқаларни таҳдид қилиб: “Нима қилиб юрганингни биламан”, дейдиганлар кўп.

Энг қизиғи шундаки, ўзидан “фаришта” ясаган баъзи прокурорлар ўғрилик ва коррупция билан боғлиқ можаролар ортидан лавозимидан кетса ҳам, кейинчалик қайтадан тизимга қайтариляпти. Бу эса прокуратура тизимида ҳеч қандай ислоҳот ва тозалаш йўқлигини, ўзгаришлар фақат қоғозда эканини кўрсатади.

Ҳақиқат шуки, улар ўзларини коррупцияга қарши курашувчи деб ҳисоблайдиган коррупционерлардир.

Тағин ўқинг
2 may 2023
Наманган вилояти  Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ...
13 february 2018
13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди. Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни ...
19 september 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
22 december 2025
Қўшкўпир хони вазири аъзамларига буйруқ беряпти. Расм Қўшкўпир туман ҳокимлигининг телеграм каналидан олинди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...