Асосий мавзулар
10 july 2025

KАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТИЗИМИДА… КАМБАҒАЛЛИККА ЮЗ ТУТАЁТГАН ХОДИМЛАР!

Тошкент шаҳар Бандлик бошқармаси ва унга қарашли туман бўлимларида ишлаётган баъзи раҳбарлар ўз иш жойида ҳимоясиз қолганини, порахўрлик ва адолатсизлик қурбонига айланганини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, айни пайтда улар «камбағалликни қисқартириш» тизимида ишлаб, аксинча, ўзлари камбағалликка юз тутаётган ходимлардандир.

Элтуз таҳририятига йўлланган мурожаатда айтилишича, бу ҳолат 2025 йилнинг февраль ойидан бошлаб янада оғирлашган. Айни даврдан бошлаб Тошкент шаҳар Бандлик бошқармасига ўзини «Марказий банк раисининг ўринбосари» деб таништирадиган Якуб Шакиржанович Бабажанов келган ва туман бўлимлари раҳбарларини турли босимларга дучор қилган.

Айни вақтдаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов билан яқинлиги қайд этилган Якуб Бабажанов бу тизимга «банкирлик» фаолиятидан келган. Манбаларга кўра, у банкда ишлаган пайтда 1,5 миллиард сўмлик ипотека кредити олган ва бандлик тизимига ўтгач, бу қарзини ёпиш учун туман раҳбарларига ноқонуний «груз» қўйишни бошлаган.

Мурожаатда таъкидланишича, ҳар ойда турли ҳисоб-китоблар орқали, ишсизлик нафақаси ва касбга ўқитиш маблағлари ҳисобидан раҳбарларга 500 АҚШ доллари миқдорида пора йиғиш мажбурияти юкланган. Ҳаттоки 2025 йил 28 апрель куни Якуб Бабажановнинг туғилган кунига туман раҳбарларидан 100 АҚШ долларидан йиғиб беришган.

Агар имкони бўлса, Якуб ака икки фарзандингизни оддий давлат мактабига беринг. Хусусий мактаб учун ҳар ой 10 миллион сўм тўлаш ўрнига, бу халқнинг оғир аҳволини ўйласангиз бўларди,— дейилади мурожаатда.

Ходимлар айтишича, бу каби раҳбарлар ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўйишмоқда. «Тошкент шаҳрида шу йил мобайнида камбағалликдан чиқарилган бирор оила борми?» деган савол қўйилмоқда мурожаатда.

Якуб ака ва унинг шогирдлари халқ дардини эмас, фақат шахсий манфаатни ўйлашмоқда. Улар телефон қилиб туман раҳбарларидан пул талаб қилиш ўрнига, халқ ва давлат хизмати ҳақида ўйлаши керак,— дейилади мактубда.

Мурожаат охирида барча туман раҳбарлари номидан Элтуздан ёрдам сўралган: «Илтимос, овозимиз бўлинг. Бу адолатсизликка нуқта қўйиш вақти келди».

Тағин ўқинг
21 january 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
8 december 2025
7 декабрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев «Жиноят содир этгани учун жазо ...
30 november 2022
Бугун 30 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.+++«Ўзгидромет»дан совуқ хабар. Ўзбекистонлик метеорологлар декабр ойининг бешинчи кунигача ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...