Асосий мавзулар
12 july 2025

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ БОСИМ ОСТИДА 

Тошкент вилояти уй-жой инспекцияси раҳбари Дилмурод Режаматов ва бўлим бошлиғи Дониёр Аҳмедов БСК (бошқарув сервис компаниялари)дан ўлпон пули талаб қилиб тадбиркорларни сиқувга олишмоқда. 

Бу ҳақида Элтузга Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Зангиота туманидаги БСКлар раҳбарлари маълум қилишди. 

«Бизни қўрқитишади, инспекция раҳбари ҳар ой белгиланган суммада пул талаб қилади. Пул бермайдиган корхоналарни текшириб ёпиб юборамиз деб таҳдид қилишади» дейди мурожаатчилар. 

Иддаоларга кўра муқаддам тунги клуб қоровули бўлиб ишлаган Дониёр Аҳмедов таниш-билиш орқали ўз лавозимига эришган. 

«Дониёр Аҳмедов ўзи уй-жой инспекциясида бошлиқ эди. Ҳар бир уй қурилишдан 5-10 минг доллар оларди. Фойдаланишга топширилган уйлар жуда сифатсиз эди» деб иддао қилади тизим вакиллари.

2023 йилда Дониёр Аҳмедов Оққўрғон туманида бир уйни нотурар жой мақомига ўтказиш учун ўзига яқин Сарвар исмли ходими орқали пул талаб қилган. Ўшанда пора олган ўртакаш ходим қўлга тушган эди. Иддаоларга кўра, ўшанда Аҳмедов хорижга қочиб кетган. 

Дониёр Аҳмедов инспекцияга қайтиб келиб – янги раҳбар Дилмурод Режаматов билан бирга эски ўлпон тизимини йўлга қўйди.

«Ҳар бир компания ойига 200-300 доллардан пул бериши керак буларга. Агар бермасак, жазо билан пўписа қилишади. Буни исботлаш керак бўлса, қўлимизда расм ва бошқа далилларимиз бор» дейди мурожаатчилар.

Дониёр Аҳмедов ҳам, Дилмурод Режаматов ҳам давлат ходимлари. Уларнинг устидан оддий тадбиркор прокуратурага арз қилса, иш ҳеч қачон адолатли ҳал бўлмайди. Масала босди-босди қилинади, ариза ёзганларни айбдорга чиқаришади – тадбиркорлар айнан шундай сценарий юз беришига амин.

Тошкент вилояти ҳокими, вилоят прокуратураси ва бошқа масъул органлар уй-жой инспекцияси раҳбарларининг фаолиятини жиддий тафтиш қиладими?

Тағин ўқинг
4 may 2020
Австралиянинг The Daily Telegraph газетаси “Беш кўзли” (Унга АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк британия киради) разведка иттифоқи ...
25 june 2019
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг «Қурол тўғрисидаги қонун»ни маъқуллаши ортидан тармоқда айни қонун тарафдорлари ва қаршилар ўртасида баҳс қизиди. «Шахсий ...
15 december 2016
Ғарб давлатлари бошлаган 850 миллион доллар коррупция ишининг асосий фигурантларидан бири саналган Абдулла Орипов 14 декабр куни Бош вазир ...
2 march 2021
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...