Асосий мавзулар
13 july 2025

Бузилаётган табиий муҳит, ер ва сув муаммоси 

Элтузга келаётган хатларни ўқишда давом этамиз. Навбатдаги бешта хат Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Тошкент шаҳрининг Қибрай туманидан. Бобур маҳалласи Унивэрситет кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли номидан мурожаат қилган Элтуз обуначиси чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Бугун эътиборингизга тақдим этмоқчи бўлаётганимиз иккинчи хат эса Фарғона вилоятидан. Қўқон шаҳрининг Сойбўйи кўчасида яшовчи аҳоли суғориш ариғига эгалик қилаётган фермерлар ундан шаҳарнинг мелиоратив, экологик ва санитария талабларига риоя қилмасдан фойдаланишаётгнини билдиришмоқда. 

Навбатдаги учинчи мактуб Бухоро вилоятидан. Қоракўллик фуқаро уй жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари фойдасиз бўлаётганини иддао қилмоқда.

Кейинги мактуб эса Жиззахдан. Фуқароларнинг эътиборсизлиги туфайли сув исроф бўлмоқда.

Кейинги мактуб ҳам Жиззах вилоятидан. Зоминнинг Бешкуби қишлоғи фуқаролари иккита ҳамқишлоғи устидан арз қилиб, уларнинг ерларга ноқонуний эгалик қилишаётгани, бузиб расво ҳолга келтиришаётганини иддао қилишмоқда.

Албатта юқорида келтирилган хат муаллифлари айтганидек, мамлакатнинг ер ва сув ресурсларига эгалик қилиш, шусиз ҳам аянч бир ҳолга келиб қолган Ўзбекистоннинг экологик муҳитмни бузиш ҳуқуқига эга бўлиш дегани эмас. Бунинг учун мамлакат қонунчилигида тегишли жазо белгиланган.    

Бироқ яна бир бор эслатиб ўтамиз, Элтузга келаётган хатларда акс этган иддаолар уларнинг муаллифларига тегишлидир. Элтуз портали телеграмда алохида бот шаклида очилган, сиз хам у ерга уз шикоятларингизни, эьтирозларингизни юборишингиз мумкин. Видео юзасидан изохлар колдиринг, лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
15 october 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, «катталар» ...
28 february 2023
Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, қариялар ҳамда жами ватансевар ...
15 october 2018
Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Биринчи расмда ...
24 september 2025
DNA Motors МЧЖ ва унинг раҳбарияти ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хил хабарлар пайдо бўлди. Биз бунга ўз муносабатимизни бермоқчимиз. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...