Асосий мавзулар
17 july 2025

ХОРАЗМДА САКСОВУЛФУРУШЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛГАН ИНСПЕКТОРЛАР КАЛТАКЛАНДИ

Саксовул кесаётган шахсларни таъқиб қилган экология инспекторларига бита ва арматура билан ҳужум қилинди. Икки ходим кўплаб жароҳатлар олди. Хоразм вилояти Тўпракқалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразмда Бухоро вилояти экология бошқармаси инспекторлари саксовулфурушлар томонидан калтакланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда. 

15 июль куни Бухоро вилояти Экология бошқармаси экологик назорат инспекцияси ходимлари томонидан Пешку туманининг Сафрон» чўл массивида рейд тадбири ўтказилган.

Тадбирда инспекция бошлиғи Ж.Тошев, А.Қурбонов, Б.Рўзиев, Ж.Ядгаров, Ф.Муродов, Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновлар иштирок этган.

Шу куни Хоразм вилоятида яшовчи (шахси номаълум) фуқаролар «ЗИЛ» русумли юк машинаси билан Сафрон чўли ҳудудидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесиб, юк машинасига ортган ҳолда чўлнинг ички йўли орқали кетаётганида уларни Бухоро вилояти экология инспекторлари кўриб қолган ва JAC автомобилида таъқиб қилган.

110 км лик қувишдан сўнг юк машинаси Ғузор — Бухоро — Нукус А-380 автомобиль йўлининг Хоразм вилояти йўлига чиқиб, ҳаракатни давом эттирган. 

5 км дан кейин Ж.Тошев инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновларни орқадан келаётган бошқа автомашиналарни назорат қилиш учун тушириб, ўзи «ЗИЛ»нинг ортидан кузатувни давом эттирган.

Ж.Тошев «ЗИЛ»ни қувиб ўтгач, Хоразм вилоятига тегишли Isuzu юк машинаси унинг йўлини тўсган. Ундан нотаниш фуқаролар қўлида ҳар хил турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан тушиб келиб, бошқарма автомашинасини уриб, пачоқ қилган ва инспекция бошлиғини ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган. Шундан сўнг Ж.Тошев воқеа жойидан кетган.

Экология вазирлиги ҳуқуқбузарлар, шунингдек, бошқарма инспекция ходимлари Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновларни калтаклаб, юз ва тана қисмларининг барча соҳасига уриб, турли хил оғир тан жароҳатлари етказишгани, инспектор Н.Муҳаммадиевнинг оёғи синганини маълум қилган.

Шундан сўнг инспекторларнинг иккисини ҳам юк машинасининг бортига юклаб, ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланиб турган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлаб қочган.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тағин ўқинг
11 march 2023
1990 йилнинг 11 мартида Литва парламенти давлат мустақиллиги тиклангани ҳақидаги актни тасдиқлади. 80-йилларда Болтиқбўйи мамлакатларида бошланган миллий озодлик ҳаракатлари ...
9 september 2016
Мустақил матбуотда ва ижтимоий тармоқда Каримовнинг ножоиз жойга дафн этилгани, зудлик билан мақбара қуриш учун 120 тача мозор бузилгани ...
4 january 2026
1962 йил 4 январда Нью-Йорк метросида юз берган воқеа нафақат транспорт тизими, балки технология дунёси учун ҳам ҳақиқий инқилоб ...
25 february 2022
Қадрдонларим бормисиз? Омонмисиз? Ўтган хафта касал бўлганлар бугун тузалганидан¸ ўткан ҳафта пули йўқлар бугун бойиб битиб кетганидан хурсандман. Бугун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...