Асосий мавзулар
3 august 2025

ФУҚАРОНИ АЭРОПОРТГА ИШГА КИРИТМОҚЧИ БЎЛГАН “ТАНКА” ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлди. 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маьлум бўлишича, у бир неча кишиларни худди шу вадалар билан алдаб пулини олиб келган. Қайтарганини қайтариб, қайтармаганини эрта-индин бераман деб, лаққиллатиб келган. 

Суриштирув жараёнида уни аэрапортда бирорта таниши ҳам йўқ ва ҳудудга киришга рухсати ҳам йўқ бўлиб чиқди. Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тағин ўқинг
25 april 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” нинг “Императив” рукнида. Давоми ...
11 september 2018
Рассом КирпиEltuz.com
21 june 2020
Бугун Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни сифатида нишонланиши керак. Чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йил 20 июнь куни ...
18 september 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...