Асосий мавзулар
13 august 2025

ЯНДЕКС ВА СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИРЛАШИБ ҲАЙДОВЧИЛАРНИ АЛДАЯПТИМИ?

Яндекс Доставка хизматида ишлайдиган ҳайдовчи Кудратхон Шухратхонович Элтузга мурожаат йўллаб, Яндекс ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги шубҳали ҳамкорлик ҳақида маълум қилди.

Ҳайдовчининг таъкидлашича, у ва унга ўхшаган кўплаб ҳайдовчилар Яндекс платформасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб ишлашади. Бу ҳолатда улар қонуний 18,5% солиқ тўлайди. 

Аммо Яндекс Доставка иловасида ҳар 3-4 кунда мажбурий face-текширув жорий қилинган.

«Faceтекширувдан ўтганимиздан кейин 2–3 кун ўтиб, Солиқ қўмитаси платформаси орқали ўзини ўзи банд қилган мақомимиз бекор қилинади. Шунинг оқибатида 18,5% ўрнига 32–33% миқдорида солиқ ундирилади. Бу ҳақида огоҳлартириш ҳам берилмайди», — дейди ҳайдовчи.

Кудратхон Шухратхоновичнинг сўзларига кўра, ўзини ўзи банд қилганлик мақомнинг бекор қилиниши натижасида нафақат асосий солиқ миқдори ошади, балки ҳар бир мижоздан қўшимча 12% даромад солиғи ҳам олинади.

«Бу Яндекс ва Солиқ қўмитасининг ноқонуний ҳаракатлари, улар тил бириктириб ҳар томонлама ҳайдовчиларни шилишяпти. Чунки Яндекс face текширувидан ўтсак, мақомимиз ўзгариб, солиқ ошиши ҳақида хабар бермайди, бу борасида айёрларча сукут сақлайди. Мақсад — ими-жимида ортиқча солиқ ундириш», — деб ҳисоблайди у.

Ҳайдовчи бу ҳолатни ўз вақтида аниқлаб, Яндекс компаниясига эътироз билдирган. Яндекс эса айбни Солиқ қўмитасига ағдарди.

«Қўлимда бу схемани исботловчи барча далиллар бор. Агар бу Яндекс ва Солиқ қўмитасининг бу тузоғини кенг жамоатчиликка ошкор қилсак, бутун республика бўйича минглаб таксистлар ҳақ-ҳуқуқини талаб қила бошлайди», — дейди мурожаатчи

Ўзини ўзи банд қилган киракашни атайин ҳар томонлама «талаш» фикри кимдан чиқди, жаноб Қутбиевданми ёки Яндекс Ўзбекистон раҳбари Иззат Шукуровданми?

Тағин ўқинг
27 september 2017
Украина суди томонидан қамоққа олинган 51 яшар ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов Ўзбекистонга эстрадиция қилиниши мумкин. Фото: Рефат Чубарев «Детектор ...
3 april 2018
Ўзбек журналисти ва ёзувчиси Ҳамид Исмоилов давлат уни «демократик тенденцияларга мос келмайди» деб топганидан сўнг 1992 йилда Ўзбекистондан қочишга ...
5 december 2025
Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ўқимас, ойнага қарамас.  Бачкана ...
17 december 2025
Сўнгги хабарларга кўра, жаҳон бозорида уран нархи кескин ошди. Бунинг асосий сабаби сифатида энергияга бўлган талабнинг ортгани, шунингдек, АҚШда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...