Асосий мавзулар
25 september 2025

Толибон аёллар муаллифлигидаги китобларни тақиқлади

UNESCO маълумотларига кўра, Афғонистонда Толибон ҳукмронлиги бошлангандан бери 2,2 миллион қиз ўрта ва олий таълимдан четлатилган.

Янги хабарларга кўра эса, университетларда аёллар муаллифлигидаги китоблар тақиқланибди. Ҳатто “Кимё лабораториясидаги хавфсизлик” деган соф илмий китоблар каби ҳам. Бундан ташқари, “инсон ҳуқуқлари” ва “жинсий таъқиб” мавзулари ҳам дарслардан чиқарилмоқда.

Бу фақат таълим эмас, жамиятда инсонларнинг маънавий ва интеллектуал саломатлиги ҳам заифлашади, демакдир. Илмий асарлар ва фикрлар аёл муаллиф томонидан ёзилгани учунгина тақиқланиши — инсон ҳуқуқларини рад этишнинг замонавий дунё кўриб турган энг чўққисидир. Бундан баттари бўлмаса керак!

Бундай чекловлар оқибати нима бўлади? Таълимнинг чекланиши, ихтисослашув имкониятларининг йўқолиши, малакали кадрлар етишмаслиги — барчаси иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликка салбий таъсир қилади. Нафақат жамиятни, балки давлатнинг ўзини ҳам заиф ва қарам қилади. Замонавий дунёда, илм-фан олдида энг кучли қуроллар ҳам ожиз қолаётган даврда, Афғонистондаги бу чекловлар дунёни ҳам ташвишга солмоқда.

Яхшиямки, Ўзбекистон – дунёвий давлат. Бу тамойилнинг мазмунини кўпчилик тушунмайди. Конституциямизда дунёвий давлат принципи алоҳида таъкидланган. Давлатимиз илм-фан ва таълимдаги чекловларсиз имкониятлар яратишда жадал кетмоқда. Қизлар таълимига эътибор, уларга олий таълимда имтиёзлар, “Рақамли авлод қизлари” каби дастурлар нақадар аҳамиятли эканини яхши англаш керак. Дунёвийлик шу бўлади!

Агар давлат таълимда гендер камситиш ва фикрлар чекловига йўл қўйса, жамият ўзининг интеллектуал, иқтисодий ҳамда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ келажагини йўқотади. Бундай ҳолатларга қарши бўлиш — барча фуқароларнинг бурчи. Дунёвийлик — бу ҳақиқат ва имкониятлар тенглигининг кафолати.

Тағин ўқинг
15 may 2023
Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди. Олдинам фирибгарлик жинояти учун судланиб ëш ...
14 january 2025
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев ахолига мурожаат қилиб, 2024 йил мобайнида пойтахтда содир этилган айрим жиноятлар ва қонунбузарликлар ҳақида ...
18 january 2017
Шу кунларда, кўплаб ота оналар коллежни тамомлаётган фарзандларига тўрт томонлама шартномани имзолатиш учун иш берувчилар эшигида сарсон бўлишмоқда. Ҳали ...
28 november 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...