Асосий мавзулар
8 october 2025

Пахта терими туфайли яна СССР даврига қайтаяпмизми?

Маълумки, ҳозирги кунда пахта терими авжида. Яқинда Президент пахтани тезроқ териб олиш бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди. Атрофидаги ўриснинг нонини еган амалдорлар ҳар доимгидек Президентга яхши кўринаман деб, “план”нинг орқасидан қаттиқ қувишни бошлади.

Собиқ СССР дан қолган бу “план” балоси қарорда йўқ қилинган бўлса ҳам, амалда йилданйилга кучаймоқда.  Йил бошида халқаро қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўз ҳисоботида Ўзбекистонни “пахта бюрократияси ботқоғига ботган мамлакат”, деб бежиз айтмаган экан.

Бу ҳолат айниқса Андижон вилоятининг туманларида кучаймоқда. Шартномани бажарган фермерларни милиция орқали ҳокимиятга олиб келиб, сал кам 50 центнердан пахта топасан, йўқ пахтани “переписка” қиласан, деб босим қилинмоқда. 

Буни яна битта сабаби давлат кластерларга берган минглаб гектар ерлари пахта экилмасдан қаровсиз қолиб кетди. Энди уларниям юкини ҳокимият фермерларга ағдармоқда.

Чунки кластерларга ҳеч ким тега олмайди, улардан ҳокимлар, прокурорлар, милиция бошлиғининг доимий манфаатдорлиги ҳеч кимга сир эмас.

Фермерни эса Ўзбекистонда худдики оиланинг ўгай ўғлига бемалол ўхшатса бўлади. Уларнинг тарафини олиб гапирган, раҳмат айтган бирорта  амалдорни янги Ўзбекистон даврида эшитмадик.

Ҳурматли Президент! Ижтимоий тармоқларни ўқиб туришингизни айтган эдингиз. Ушбу ҳолат Сизга етиб борса, ёрдам беринг. Бунақа аҳмоқгарчиликни кимга кераги бор?

Пахта “переписка”си СССР даврида миллионлаб ўзбекларни, уларнинг оилаларини жувонмарг қилган-ку. Ҳозирги кунда хам Сизга яхши кўриниш учун ҳокимият милиция билан қўшилиб ҳар балони қилишаётганини халқимиз гувоҳи бўлиб турибди…

Тағин ўқинг
10 april 2017
«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
24 april 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
6 april 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
18 february 2019
АҚШ пойтахти Вашингтонда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари билан учрашди. Бу учрашув коалициянинг йиллик стратегик йиғилиши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...