Асосий мавзулар
16 october 2025

Фарғона аэропорти мулозими чет эллик пенсионер хотинни алдаб пулини олди

Украинанинг Одесса вилоятида истиқомат қиладиган ва умрида Ўзбекистонга келмаган Украина ватандоши Людмила Гинкулнинг иддаосига кўра, у  Фарғона аэропорти мулозими 39 яшар Махмудов Илëс Илхомович тарафидан  виртуал алданиб Махмудов номига  4000 АҚШ доллар миқдоридаги пулни банк ўтказмаси йўли билан қарз ўлароқ ўтказиб берган. (Пул ўтказмасида қарз экани ëзилмаган)

Лекин мана икки йил бўлса ҳам Махмудов пулни қайтаргани йўқ.

Людмила Гинкул бу юзадан Фарғона вилояти ИИБ, Фарғона вилоят прокурори ва Фарғона аэропорти ўз хавфсизлик хизмати мутассаддиларига ва Укранинадаги Ўзбекистон консулхонасига шикоятлар ëзган ва бу шикоятлардан самара чиқмаган. 

Фарғона вилоят прокуратураси  «бу шикоят жиноят иши очиш учун етарли эмаслигини» ўз жавоб хатида билдирган. 

Людмила Гинкулга Фарғона шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи Махмудов Илëс чиқиб, учта боласи оч қолгани ва ўзининг мухтож, қашшоқ ва нимжонлигини  айтиб қарзга пул сўраган.

Гинкул аввалига Махмудовнинг болаларига озиқ овқат ва бошқа совғалар жўнатади. Кейин эса бу «виртуал тиланчи»нинг оҳ зорига дош бера олмай пул жўнатган.

Сал муддат ўтиб Гинкулнинг онаси ўлиб пулга зарур бўлганида у Махмудовдан қарзни қайтаришни сўрайди. Аммо «пул ухлатилгани» юзага чиқади. 

Гинкулнинг Элтузга тақдим қилган хужжат ва аудиоларида Махмудов Қуръон билан қасам ичиб ва боласи билан масжидда ўтирган расмини жўнатиб пулни қайтаришга ваъда бергани аëн бўлади. 

Аммо айни пайтда иккала шахс ўртасида пул олди бердиси қарз эканлиги ҳақида ҳеч қандай ҳуқуқий шартнома мавжуд эмас.

Хуллас қарз қайтарилмайди. Телефонлар ўчади ва Махмудов синалган фирибгарлик схемаси асосида қумга сингган сувдай йўқ бўлиб кетишга уринади. 

Элтуз мухбирининг ўрганишича, Махмудов Фарғона аэропортида яхши маош олиб ишлайди ва кўчмас мулк ҳамда янги транспорт воситаларини яқинда ҳарид қилган. Элтуз тасарруфидаги расмларда Махмудов тўкин дастурхон атрофидаги башанг давраларда ўтирганини кўрамиз.

Ўзбекистон Олий суди маълумотларига кўра, фирибгарлик жинояти мамлакатда кенг кўлам ва қамров касб қилган. Эндиликда фирибгарларнинг Ўзбекистон фуқароларидан ортиб чет эл ватандошларини ҳам алдаб пулини олаëтгани бу жиноятнинг чегарадан ошгани далолати.

Тағин ўқинг
7 december 2025
Бундан роппа роса 30 йил бурун Ўзбекистон, Марказий Осиё давлатлари ва дунёдаги учинчи йирик ядро арсеналига эга бўлган Украина ...
20 october 2022
Муҳбир: Солиҳ ака. Бугунги суҳбатимизда оилангиз ҳақида гаплашсак. Яъни Мадаминбек оиласида туғилган фарзандлар ҳақида. Сиз тўнғич ўғилсиз.Муҳаммад Солиҳ: Мен ...
1 april 2019
Тошкентда 23-26-март кунлари мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган «Қизларжон» саммити иштирокчилари «ота-оналарни узоқ муддатга чет мамлакатларга ишлаш учун чиқишларини чеклаш ...
25 july 2025
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Гулирайхон кўчаси 37-уй аҳолиси бир неча ойдан буён яқин атрофда олиб борилаётган ноқонуний қурилишдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...