Асосий мавзулар
24 october 2025

Путин «унитазга тақиқ»ни тескари тарифлади

Эсингизда бўлса Украинага қарши урушнинг дастлабки фазасида ўрис морадёрлари томонидан ўмарилган украин унитазлари мемларга айланган эди. Россия фуқароларининг нормал хожатхоналари йўқлиги ва унитазларга муҳтожлиги бор гап. Ва унитазлар тақиқи эндиликда Европа Иттифоқи санкциясидан ўрин олди.    

Бироқ Путин импортни экспорт билан адаштирди ва Европа Иттифоқи «Россия унитазларини тақиқлади» деди — аммо вазият аслида мутлақо тескари.

Эслатиб ўтамиз, кечаги нутқи давомида Путин Европа Иттифоқи Россия унитазларининг импортини бекорга тақиқлаганини айтди – гўёки, «улар бу унитазларга ҳали муҳтож бўлишади».

Аммо бир ноқулай вазият бор: аслида Европа Иттифоқи унитазларнинг импортини эмас, балки Россияга экспортини тақиқлади. Яъни, Европа эмас, балки россияликлар унитазсиз қолади.

Ҳечқиси йўқ, Россиядаги вилоятларда яшовчи аҳоли унитазларсиз ҳам қандайдир йўл билан кун кечиришмоқда-ку! Чидашади!

Рахматлик Рауф Парфи айтганидек россияликлар «унитозларидан айрилишди».

Оқ тувак, оппоқ тувак,

Оғзингга қопқоқ тувак!

Тағин ўқинг
7 june 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ВА РИЁ Яқинда бир ...
21 november 2025
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳоким ўринбосари боғчага ишга киритиб ...
1 january 2026
Чиқиндига ботган ташландиқ бу майдон – Урганч шаҳридаги марказий истироҳат боғлардан бири. Ҳокимлик баёнотларида Урганч мамлакатдаги илк ақлли шаҳар ...
2 december 2019
Бу йил Ўзбекистонда қишга тайёргарлик ҳатто ўтган йилдагидан ҳам ёмонроқдир. Бу тегишли идораларнинг саботажими ёки ҳукуматнинг навбатдаги нўноқлигими? “Саботаж ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...